Бухоро вилоятида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Масжид ва мадрасалар учун китоб» хайрия акцияси ўтказилди.
08 феврал 2021 й.
2846 марта ўқилди.


Бухоро вилоятида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан    
«Масжид ва мадрасалар учун китоб»  хайрия акцияси ўтказилди.

Азим Бухоро вилоятида ЎМИ ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди  раҳбари Яхё Абдураҳмоновнинг икки кунлик ташрифи бўлиб ўтди. Ташрифдан кўзланган мақсад вилоятдаги  жомеъ масжид ҳамда мадрасаларни диний-марифий адабиётлар билан бойитиш. Масжид ва мадрасалар фаолияти билан яқиндан танишиб, фаол  имом ва талабаларни беғараз рағбатлантиришдан иборат бўлди.
Ҳурматли меҳмонни  вилоят “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари А. Самадов,  ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги мухтасиби О. Раҳимовлар кутиб олишди. 
Ташриф “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуаси зиёратидан бошланди. Зиёрат асносида гўзал Қуръон тиловати қилиниб ўтган азизларимиз ва Юртимиз ҳаққига дуойи хайрлар қилинди. Сўнгра  “Чор Бакр”, “Болойи Ҳовуз” “Дилкушо”  жомеъ масжидиларига борилиб,  мажмуалар таркибидаги кутубхоналар билан танишиб, китоблар тақдим этилди. Шунингдек вилоят вакиллиги тасарруфидаги 106   масжидга жами 146598000 сўмлик 7341 та китоблар тақдим этилди.
Яхё Абдураҳмонов “Дилкушо” жомеъ масжидида олиб борилаётган қурилишларни алоҳида эътироф этиб, унга барпо этилган кутубхонанинг чинакам зиё масканига айланишини ва бундай масжидда бунёд этилган кутубхоналар республикамизда камёб эканлигини айтиб ўтди.  
Ташрифнинг иккинчи куни Бухоро вилоят “Жўйбори Калон” аёл-қизлар мадрасасидан бошланди. Мадрасанинг ўқув фаолияти ва кутубхонаси билан танишилиб, 23 турдаги жами 30498500 сўмлик  Қуръон ҳамда дарсликлар тарқатилди. Мадрасадаги ўнта қория талабаларнинг бир йиллик шартнома пуллари фийсабилиллоҳ Хайрия фонди томонидан тўлаб берилди. 
Сўнгра Мир Араб олий ва ўрта махсус  мадраса талабалари  билан учрашиб фаол талабаларни Қуръон ҳамда дарслик қўлланмалар билан рағбатлантирилди. Ўқув даргоҳларининг курубхона, ахборот ресурс марказлари билан яқиндан танишиб, элликдан ошиқ, жами 69393000 сўмлик турли хилдаги диний ва марифий адабиётлар тақдим этилди. 
Аллоҳ  таоло “Вақф” хайрия фонди жамоаси томонидан амалга оширилаётган хайрли ишларига ривож ва барака ато этиб, бардавом айласин. 
 

ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги матбуот хизмати 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram