ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСИНИНГ ОЛИЙ МАДРАСАДАГИ ИЖРОСИ: ЎЗБЕКИСТОН –МИСР ҲАМКОРЛИГИ МИСОЛИДА
08 феврал 2020 й.
1153 марта ўқилди.

 

ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСИНИНГ ОЛИЙ МАДРАСАДАГИ ИЖРОСИ: 

ЎЗБЕКИСТОН–МИСР ҲАМКОРЛИГИ МИСОЛИДА

Сўнги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиб, жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон билан Миср ўртасида таълим соҳасини ривожлантириш, диний-маънавий меросни тадқиқ қилиш этиш борасида кенг кўламли ҳамкорлик амалга оширилмоқда.
Маълумки, айни вақтда Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ҳадис илми мактабига Мисрнинг “Ал-Азҳар” университети икки нафар профессори дарс бериш учун жалб этилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси ва кўмаги билан Ҳадис илми мактабида дарс бераётган “Ал-Азҳар” университети профессорларини Мир Араб олий мадрасасига ҳам тажриба дарсларини ўтиш учун жалб этиш амалиёти йўлга қўйилди.
Бугун Мир Араб олий мадрасасида “Ал-Азҳар” университети Магистратура бўлимининг “Усулуд дин” кафедраси мудири, Ҳадис илми фанлари доктори, профессор Доктор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдулҳалим ҳамда “Ал-Азҳар” университети “Араб тили” факультети “Балоғат ва мунозара илми” кафедраси мудири, Балоғат ва мунозара фанлари доктори, профессор Доктор Aли Саад Aли Саад тажриба дарсларини ўтишмоқда.
Тажриба дарсларида Олий мадрасанинг нафақат талабалари, балки, устозлари ҳам катта қизиқиш билан иштирок этишмоқда.
Мир Араб олий мадрасаси Миср Араб Республикасининг дунёга машҳур “Ал-Азҳар” университети билан ҳамкорликлар йўлга қўйилиб, профессор-ўқитувчилари жалб этилгани учун республикамиз раҳбарияти, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
ҳамда Ҳадис илми мактабига ўз миннатдорчилигини билдиради.
Мазкур ҳамкорлик Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 
24 февралдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган “нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик”ка оид топшириқнинг амалий ифодаси бўлди.
Ўйлаймизки, бундай халқаро ҳамкорликлар давом этиб, 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да 
илм-маърифатни ривожлантириш йўлидаги тарихий қадамлардан бири бўлади.

Х.ЮЛДАШХОДЖАЕВ
Мир Араб олий мадрасаси ректори
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram