Муборак “Мавлуди шариф” ойи
27 ноябр 2018 й.
2015 марта ўқилди.


Муборак “Мавлуди шариф” ойи

2018 йил 26 ноябрь куни Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган Робиул-аввал ойи муносабати билан  Жўйбори Калон ўрта махсус ислом билим юртида билим юрти педагог – ходимлари томонидан барча талабалар иштирокида “Мавлуди шариф” тадбири ўтказилди.
Тадбирда Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибратли ҳаёт йўллари ҳақида 4-курс талабаси Муслима Сафарова ҳикоя қилиб берди. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлуд кечасида рўй берган воқеалар ва мўжизалар ҳақидаги тинглангач, Фиқҳ фани мударрисаси Ҳуснигул Ҳалимова бошчилигида билим юрти талабалари томонидан  “Мавлиди шариф” ўқилди. 1-курс талабалари томонидан Расулуллоҳга бағишланган нашидалар ҳамда саловотлар ўқилди. 
Билим юрти маъмурияти томонидан “Мавлиди шариф” дастурхони Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тановвул қилган таомлар билан безатилди. Мавлуди шариф тадбири ўзгача файзли ва шукуҳли ўтди.

Жўйбори Калон ўрта махсус ислом 
билим юрти АРМ раҳбари 
Фароғат Мамадшоева

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram