Хорижлик талабаларга эхсонлар тарқатилди
28 март 2020 й.
1017 марта ўқилди.

 
Хорижлик талабаларга эхсонлар тарқатилди

          Юртимиз бўйлаб пандемия кузатилаётган бир пайтда коронавирус касаллигини олдини олиш, касалликни юқтириб олиш хавфини камайтириш, касалликка бўлган масъулиятини ошириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча имом-хатиблар синовли кунлар бўлган шу кеча-кундузда тинмасдан катта-катта хайрли ишларни  амалга оширмоқда, Аллоҳ рози бўлсин барчасидан. Вилоятимизнинг шахар, туман ҳудудлардаги бозорлар ва маҳалларда истиқомат қилувчи инсонларга коронавирус касаллигини олдини олиш бўйича тарғибот ишлари ва бир марталик химоя ниқобларини тарқатиш акцияси  давом этмоқда. Ушбу акция доирасида шу кунларда имом-хатиблар ва саховатпеша намозхонлар билан биргаликда  жуда ҳам фаол қатнашмоқдалар.
Ушбу акция юзасидан ЎМИ Бухоро вилояти вакили Ж.Элов, Бухоро шаҳар “Пойи Остона” ва “Волидани Абдулазизхон” жомеъ масжиди имом хатиблари томонидан Бухоро шаҳридаги Тиббиёт олий таълим институтида таълим олаётган Туркманистон ҳамда Хиндистон республикасидан келган ва хозирги кунда талабалар ётоқхонасида бўлиб турган хорижлик талабаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоблар ва зарурий махсулотлар эҳсон сифатида тарқатилди.
     Аллоҳ таъоло қилинган хайрли амалларни даргоҳида қабул айласин ва тез кунларда касаллик иллатини халқимиз бошидан кўтарсин.
          Ўзимизни, оиламиз ва яқинларимизни “кўринмас душман” хуружидан биргаликда сақлайлик!
          Мазкур акция Бухоро вилоятидаги имом-хатиблар томонидан давом эттирилмоқда. 
Азизлар! Синовли дамларда барчамиз аҳил ва ҳамжиҳат бўлайлик

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram