Хушхабар: «ИМОМ БУХОРИЙ» МАСЖИДИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ!!!
24 сентябр 2021 й.
1526 марта ўқилди.

 
Хушхабар: «ИМОМ БУХОРИЙ» МАСЖИДИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ!!!

Бухоро вилоятида  маданий-маърифий соҳа объектлари қатори масжидлар ҳам мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топшириляпти. 
Масжид – мўмин-мусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат маскани сифатида эмас, балки руҳий озуқа оладиган ва ўзаро биродарлик ришталарини боғлайдиган макон сифатида табаррук маскандир. Шунга кўра, янги масжид очиш, жомеларни бунёд этиш ва мавжудларини гўзал ҳолатга келтириш савоби улуғ амал ҳисобланади.
Бугун Ғиждувон туманидаги “Имом Бухорий” жоме масжидини фойдаланишга топшираётганимиздан беҳад шодмиз. Сўнгги йилларда намозхонлар сони ошиб, эски услубда қурилган масжидларимиз торлик қилиб қолаётган эди. Шу боис мазкур масжидни ҳомийлар ва саховатпеша тадбиркорлар кўмагида қайта қурилди. Иншоаллоҳ, бу жоме кўп йиллар мўмин-мусулмонларга хизмат қилади. Масжид очилишида Бухоро вилояти хокимининг диний масалар буйича уринбосари Э. Мажидов, Гиждувон туман бош имом-хатиби Ориф домла Амонов, Мир Араб Олий мадрасаси ректори устоз Хайдархон Юлдошхуджаев ҳамда мазкур масжид имом хатиби О.Рузиев қатнашганлари намозхонларни мамнун қилди.
Масжиднинг эски биноси 150 кишига мўлжалланган эди. Ёмғирли, қорли-қировли кунларга тўғри келадиган жума ва иккала ҳайит байрамида намозхонлар ибодат қилиш учун қийналиб қолишаётгани ҳам ҳақиқат эди. Янги жоме ўз бағрига 1000 кишидан зиёд сиғдира олади.
Масжидга иссиқ пол ётқизилди. Эндиликда совуқ кунларда намозхонлар мазза қилиб ибодатларни бажаришади.
Аллоҳ таоло бу масжидни Ўзининг обод байтларидан қилсин. Масжиднинг қурилишига ҳисса қўшган барча азизларимизга ният ва ихлосларига яраша улуғ ажрлар ато этсин.
Маърифат ва руҳий тарбия маскани бўлмиш Аллоҳнинг уйларини обод этиш ва хайрли ишлар юртимизда бардавом булсин, иншоАллоҳ.

Анвар Нуруллаев 

УМИ Бухоро вилояти вакиллиги мутахассиси. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram