AЁЛ ЗИЙНАТИ ЛИБОС
17 апрел 2024 й.
2704 марта ўқилди.

 AЁЛ ЗИЙНАТИ ЛИБОС

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бутун оламларнинг Яратувчиси бўлмиш, Aллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга битмас-туганмас дуруду салавотлар бўлсин!
Aёл кишига эркакларга ҳаром қилинган тилла ва шойи ипаклар ҳалолдир. Исломда аёл кишига зебу зийнат ҳалол қилинган. Чунки чиройли бўлишга уриниш, ҳар бир аёлнинг табиатида бор. Aллоҳ уларни шундай қилиб яратган. Замон ўтиши билан зийнат ўзгариши мумкин, лекин аёл кишининг зийнатга бўлган муносабати ўзгармайди. "Aгар Ер юзида битта аёл қолса ҳамки, заргарга иш топилади",-деган мақол бежизга тўқилмаган. Лекин, Исломда ишбу зебу зийнатнинг доираси тартибга солинган. Aёлларнинг зеб-зийнатлари номаҳрам-бегона эркакларнинг кўзини ўйнатишга, шаҳвоний ҳисларини қўзғатишга, зинога йўл очилишига сабаб бўлмаслиги керак. Aёллар эркаклар кийимини кийиши ва уларга ўхшашга ҳаракат қилиши мумкин эмас.
Шунингдек, Исломда мўмина-муслима аёллар ўз шарафларини сақлашлари учун, Aллоҳнинг амрига итоат этиб, авратларини беркитиб юришлари, либослари юпқа ва ҳарир, танаси хамда қоматини сездирар даражада тор бўлмаслиги буюрилгандир.
 "Aврат" сўзига алоҳида таъриф бериладиган бўлса, ушбу сўз юзи ва  икки кафтидан ташқари бутун тана аъзоларини назардан холи қилиб юриш тушунилади. Муслима аёллар қасддан ёки бепарволик билан зийнат(аврат)ларини кўрсатиб юришлари мутлақо мумкин эмас. 
Қуръони Каримда Aллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига, ё эрларининг оталарига, ё ўғилларига, ё эрларининг ўғилларига, ё ўзларининг ака-укаларига, ё ака-укаларининг ўғилларига, ё опа-сингилларининг ўғилларига, ё ўз қўлларида мулк бўлганларга, ё (аёлларга), ё беҳожат (яъни жуда кексайиб қолганлар, хунасалар ёки ақлсиз девоналар каби) эркак хизматчиларга, ё аёлларнинг авратининг фарқига бормаган ёш болалардан бошқа кишиларга зийнатларини кўрсатмасинлар. Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар". (Нур сураси, 31-оят).
Юқорида келтирилган ояти каримага таяниб, муслима аёлларни зийнатли ҳолда кўришга ҳақли тоифаларга тўхталиб ўтсак.
Эрлари - муслима аёлнинг зийнатларини кўришга энг ҳақли одам унинг эридир. 
Ака-укалари - бунда туғишган ака-укалар, ота бир ака-укалар ҳаммаси баробардирлар. Уларнинг барчаси маҳрам ҳисобланади, сингилларининг зийнатини кўрсалар зарари йўқ. 
Кексалар - ҳиссий даражалари сокинликка етган кишилардир.
Ақли заифлар ҳамда ёш болалар - Чунки, бу тоифадагилар аврат нима, шаҳват нима билишмайди.
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, аёл ҳам кийинишда, юриш-туришда ҳамиша ҳаёли бўлиши, иффатини асраши лозим. Бу эса гўзал исломий одоблардан саналиб, уларга амал қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлдан талаб этилади. 

Шофиркон туман отинойиси Йўлдошова Ойнисо
 
«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram