Исломда аёлларга бўлган муносабат
15 апрел 2024 й.
1078 марта ўқилди.

Исломда аёлларга бўлган муносабат
Бизнинг динимизда барча яратилган мавжудотларга яхши муомала қилиш ва уларга ғамхўрлик қилиш, асраб-авайлаш  буюрилган. Булар ичида биз эркакларга аёллар ва фарзандларни ҳақ-ҳуқуқи зиммамизда.Турли сабабларга кўра, аёллар масаласи исломга қарши таъна тошларни отишнинг асосий нишонларидан бирига айланиб қолган. Ҳатто баъзи мусулмон уламолар: "Аёллар масаласи Ислом уммати кўксига санчилган заҳарли ханжар" деб айтишга мажбур бўлдилар. Бу масалада кўплаб китоблар, мақолалар, мавъизалар, тадбирлар қилдилар.
Энг муҳими, Ислом ҳеч кимни,  эркакми, аёлми, бойми, камбағалми уни камситмайди ва хорламайди. Аёллар масаласига келадиган бўлсак, аёл ва эркак тенг ҳуқуқли. Ибодатда ҳам, яшашда ҳам, ҳаётда ҳам, охиратда ҳам. Ислом келганидан кейин аёллар ҳуқуқи кўтарилди, улар инсон каби улуғланди.
Исломдан олдинга назар қиладиган бўлсак, аёлларга бир матога қарагандек муомала қилинарди. Ҳатто арзимаган мол каби сотиб олинар ва сотиб юбориларди. Мисол учун Исломдан олдин араб диёрларида қиз бола дунёга келса, мотам тутилар, ор-номусимизни поймол қилади деб тириклайин кўмиб ташланарди. Ислом келганидан кейин бу ишларни қаттиқ қоралади ва бундай оғир гуноҳларга чек қўйилди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимнинг учта қизи ёки синглиси бўлсаю, у уларнинг хархашаларига, оғирликларига, қийинчиликларига сабр қилса, Аллоҳ уни уларга кўрсатган раҳмати туфайли жаннатга киритади,-дедилар.Бир киши иккита бўлсачи, эй Аллоҳнинг расули, деб сўради. У зот иккита бўлса ҳам, дедилар. Битта бўлсачи деб сўради, У зот битта бўлса ҳам"- дедилар (Абу Довуд ривояти).
Аёлларнинг, қизларнинг тарбияси, еб-ичиши, кийиниши, барча зарур ҳар бир нарса отанинг зиммасида фарздир. Ота бу фарздан қизи турмушга чиқсагина унинг бўйнидан соқит бўлади.Чунки энди бу фарз эрнинг зиммасига ўтади. Отаси ёки эри йўқ аёл-қизларнинг нафақаси ака-уканинг зиммасида бўлади.
Ислом аёлларга таълим олишликка имкон берди. Аёлларимиз илмли бўлса, жамият ривожланади, Юрт обод, фарзандларимиз салоҳиятли бўлади. Илм олиш ҳар бир эркагу аёлга фарз қилинган. Ҳозирги вақтда айрим инсонлар қиз боланинг олийгоҳларда ўқишлигига қаршилик қилишади. Бу нотўғри фикр агар хонадон аёли иболи, ҳаёли, ўқимишли, фаросатли, ақлли бўлса фарзандларнинг тарбияси гўзал бўлади. Келажакда бу фарзандлар юртига содиқ, ота-онасига меҳрибон ва уларни ҳаққини адо қиладиган фарзандлар бўлиб етишади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, миллатни юксалтиришни хоҳласак, аввало аёлларни ўқимишли қилайлик. 
Ромитан туман "Эшони Пир" жомеъ масжид
 имом-хатиби Ибрагимов Олим 

 

«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:20
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram