ШАРАФЛИ БУРЧ!
13 январ 2023 й.
481 марта ўқилди.

ШАРАФЛИ БУРЧ!
Ватан ҳимояси мавзусида сўз борар экан беихтиёр Темур Малик қиссаси ёдимизга тушади. Темур Малик ватанни қандай севиб ардоқлади? Унинг қанча умри ватан тупроғига ғаним оёқ босмаслиги учун бедор кечди. Тунларни кунларга, кунларни тунларга улади. Жангларда босқинчи ёвга мардона боқиб, “Бу муборак заминни босишингга, топташингга йўл қўймайман”,- деди.                        
Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) марҳамат қилиб айтганлар:
“Кимики Аллоҳ таоло йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади. Кимики сарҳадни қўриқлаб ҳалок бўлса, унга ҳам шундай ажру-савоб мукофоти бўлади ва шаҳидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда бўлади”.
Бошқа бир ҳадиси шарифда: “Қиёмат куни уч тоифа кишининг кўзи ёшланмайди, барча ғам-ғуссадан омонда бўлади.
Улардан бири: Юртини ва юртдошларини кечалари бедор бўлиб қўриқлаган киши ”- дедилар.
Бизлар ўз жигарбандларимиз бўлмиш фарзандларимизга буюк аждодларимиз йўлини, уларнинг она ватан ҳимояси ва манфаати йўлида кўрсатган буюк жасоратлари ва садоқатларини англатмоғимиз лозим.
Шундагина уларнинг дилларидан ватанга муҳаббат, юртни ҳамиша ҳимоя қилиш ҳисси мустаҳкам ўрин олади. Бу туйғулар нақадар улуғлиги ҳақида          Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу бундай деган эдилар: “Она-ватанни севиш туфайли дунё обод бўлади”.
“Ватанпарвар - ўз ватани камолоти йўлида, ўз халқига муҳаббати туфайли моли, куч-ғайрати тугул, жонини ҳам аямайдиган, халқи ва ватанининг озодлиги, фаровонлиги учун борини фидо қилувчи инсондир”.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) таълим берганларидек фарзандларимизга болалигиданоқ чавандозлик, мерганлик ва сувда сузиш каби машқларни пухта ўргатиб, она-ватанга, эл-юртга садоқат руҳида буюк аждодларимиз каби иймон-эътиқодли қилиб тарбиялаш барчамизнинг энг муҳим вазифамиздир.
Аллоҳ таоло мустақил юртимизни тинч ва омонликда, аскару зобитларимизни Ўзининг ҳифзу ҳимоясида сақлаб, жаннатмакон диёримизни ёмон кўзлардан ва барча офатлардан асрасин!
 
Ромитан туман “Биби Саида” жомеъ масжиди 
имом-хатиби Аскар Ҳамроев
 

 

«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram