Ҳамма қизлар учун гўзал насиҳат
01 июн 2022 й.
878 марта ўқилди.

 

Ҳамма қизлар учун гўзал насиҳат
 
Машҳур ривоятга кўра, Ҳорис ибн Навфалнинг қизи Асмо келин бўлиб куёв уйига кетадиган кун онаси Умома томонидан унга шундай насиҳат берилган: “Болажоним, севикли қизим, мени яхшилаб тингла. Насиҳат ҳар кимга лозимдир, ўгит ҳаммага зарурдир. Насиҳат – билмаганга ўргатади, билганнинг эсига солади”.
Дин насиҳат биландир. Насиҳат тинглганлар динни жуда яхши ўрганадилар. Насиҳат тинглаб юрганлар дунёда хотиржам ва бахтиёр бўлурлар.
“Азизам, қизим! Агар бир қиз ота ва онасининг камбағаллиги учун эрга берилиши керак бўлсайди, сен ҳеч замон узатилмаган бўлардинг. Чунки отанг жуда бадавлат, катта шуҳрат, мақом ва эътибор соҳибидир. Сен шундай бир одамнинг қизисан. Лекин ҳаёт бошқачадир. Аллоҳ таоло бизларни яратган ва биз учун ҳаёт қонунларини берган. Ҳар бир ёшдаги инсон Аллоҳ таоло берган қонунлар чегарасида ҳаётини ўтказади. Аллоҳ таоло берган қонунга кўра, ҳаётга қадам қўядиган вақти келганда, ҳар бир қиз бир кишига, ҳар бир йигит бир аёлга муҳтож бўлади. эракалар хотинлар учун, хотинлар эса эркаклар учун яратилгандир. Яъни бир хотин бир эркак билан, бир эркак эса бир хотин билан дўст, маҳбуб ва маҳбуба бўлиб оила қурмоқликка муҳтож шаклда чратилгандир. Бу Парвардигори олам қонунидир. Бу қонунни ҳеч ким буза олмайди ва қиёматга қадар давом этади.
Шу сабабли сен, қизим, туғулиб-ўсган ва вояга етган уйингдан, яйраб-яшнаб, ўйнаб юрган ерингдан чиқиб ўзинг билмайдиган, нотаниш бир уйга борасан. Шунга қадар ўзинг яхши билмаган инсон уйига бўладиган уйга борасан.
Эй менинг жигарпорам, суюкли қизим, кўзимнинг нури, болажоним! Сенга шуларни айтаман. Сен хожангга шундай хизмат қилки, у ҳам сенга хизматкор бўлсин! Сен унга ер бўлки, усенга осмон бўлсин! Сен эрингга бир уй бўл, у сенга устун бўлсин!
Меҳрибон қизим, меҳрибоним! Энди сен мени диққат билан тингла! Сенга баъзи бир мезонларни айтиб ўтаман. Уларга яхши эътибор бергин. Ҳеч улар ёдингдан кўтарилмасин, улардан вақти келганда фойдаланасан. Бу ҳозир айтадиганларимга амал қилсанг, эринг билан гўзал ҳаёт кечирасизлар, шодон, бахтли ва саодатли бўласизлар. Бизлар ҳам ҳар икки оила – бизнинг ҳам, эрингнинг оиласи ҳам ҳузур-ҳаловатда бахтиёр бўламиз. Акс ҳолда иккала оилада ҳам ҳузур – ҳаловат йўқолади. Сен ўзинг бир жаҳаннамда яшагандай бўлсан. Жоним қизим! Энди сенга айтадиган 10 ўгитимга, насиҳатимга қулоқ сол! Буларни доимо ёдингда тут:
1. Қаноат соҳибаси бўл. Ўз ҳолингга шукр қил. Яъни эринг уйга нимаики олиб келса, у хоҳ ейдиган, хоҳ киядиган нарса бўлсин, хушфеъллик билан, гўзал одоб билан қабул қилиб ол! Эрингга ташаккур айтиб, хушнудлик кўрсат. Зеро, бахтли ҳаёт кечирмоқнинг бир йўли ўз ҳолига шукр этмоқликдир. Ҳолига шукр этмаган, ўз нафсини тиймаган кишида кўнгил ҳузури, қалб роҳати бўлмайди!
2. Эрингга итоат қил, қил деган ишларини қил, қилма деганини қилма! Яъни эринг билан суҳбатлашганда, мулоқотда бўлганда итоатли бўлишингни, унинг сўзларини одоб билан тинглаб адо этишингни сенинг сўзлашиб, қулоқ солишингдан тушуниб оладиган бўлсин. Шунда Аллоҳ таоло сендан хушнуд ва уйингиз бахт нуридан порлоқ бўлади.
3. Эрингнинг кўзи тушадиган жойларга яхши эътибор бер! Яъни, уйнинг ичини, ташқарисини ниҳоятда тоза тут. Шундай қилки, хожангнинг кўзига бир чиркин ер кўринмасин.
4. Уст-бошингни тоза тут. Эринг фақат хуш бўйни сезсин, димоғига ёмон ҳид келмасин. Чунки ёмон ҳидлар эринг кўз ўнгида сенинг обрўйингни туширади. Сендан жирканишига сабаб бўлади. Шуни яхши билгилки, тозалик ва зарифлик энг яхши нарсалардир, инсон кўзига хуш кўринишлик шулар биландир.
5. Овқатни вақтида тайёрла. Яъни овқатланиш вақтини ҳеч қачон кечиктирма. Эринг қачон овқатланишга ўрганган бўлса, ўша пайтда овқатингни тайёрлагин. У келиши билан дарҳол дастурхон сол. Шуни яхши билгинки, очлик инсоннинг тез жаҳлини келтиради.
6. Уйқу вақтини, уйғониш пайтини яхши билиб ол! Яъни, унинг қачон уйқуга ётиш пайти бўлса, ўрнин тайёлаб қўй. Зеро, уйқусизлик инсонни хафақон этади. Асаблари бузуқ, хафақон одамларнинг эҳтироси муҳаббатини аста секин сўндиради.
7. Жуфтингнинг моли ва ашёсига жуда эътиборли бўл! Яъни завжангнинг моли-дунёсини яхши сақла, ашёларини авайла, муҳофаза қилгин. Чунки унинг молу дунёси сеникидир. Эрнинг мол-дунёсини исроф этмаслик иш билиш ва қадрига етиш демакдир.
8. Эрингнинг қариндоши ва яқинларига ҳурмат кўрсат! Яъни жуфту ҳалолингнинг қариндошлари ва яқинларига ҳурмат, эрингнинг эътиборини қозонмоқ демакдир. Уларни ҳурмат қилиш эрни ҳурмат қилиш демакдир. Бу эса қадр ва эътибор қозонишдир.
9. Умр йўлдошингнинг сирини бошқаларга айтма! Яъни эрингнинг баъзи сирларин билган вақтингда эҳтиёт бўлиб, уни сақла, бировларга айтиб юрма. Агар айтиб қўйсанг, унинг ғазабини келтириб қўясан, ишончини йўқотасан. Бунда тузаётган оилангиз бузилади.
10. Эрингнинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил! Яъни жуфту ҳалолингнинг динга уйғун бўлган буйруқларини бажаришда танбал бўлма. Ҳеч қачон унга нисбатан итоатсиз бир ҳаракат бўлмасин. Агар шундай бир ҳаракат бўлса, сенга кин сақлаб охири душман бўлади. У сенга душманлик йўлини тутса, сен кўп зарар кўрасан ва қўлингдан ҳеч нарса келмайди.
Шуни яхши билиб олгинки, эринг хафа бўлганда сен хурсанд бўлишдан ёки у хурсанд бўлганда сен хафа кўринишдан жуда эҳтиёт бўлгин. Чунки унинг хафа бўлган пайтида сенинг хурсанд бўлишинг, унинг қувончли онларида сенинг ғамгин кўринишинг унга ҳамдард бўлмаслик каби бир қусурни ўртага туширади. Бу эса фаҳм – фаросатсиз ва тарбияси ёмон одамларга муносиб ишдир. Бу сен каби юксак бир тарбия кўрган ақлли ва оқила хотинларга муносиб эмас.
Қизалоғим, жуфту ҳалолингга қанчалик кўп севги ва ҳурмат кўрсатсанг, ўзинг шунчалик муҳаббат ва ҳурматга эришасан. Айтганларини қандай бажарсанг, сўзларини тингласанг, шу даражада муҳаббат ва ҳурматга сазовор бўласан. Кўзимнинг нури, жон қизим, шуни яхши билгилки, бу ўгитларимни ўрнига қўйиб бажариб, керагичалик амал қилиб, ўзингнинг шахсий истак ва орзуларингга эришишинг учун эринг ҳам ўз истаклрига эришиши керакдир. Эринг – хожангнинг истакларини ўзингнинг орзу-истакларинг деб билсанг, у ҳолда бу насиҳатларимга амал қилган бўласан!

Ромитан туман бош имом-хатиби Бобир Жўраев
 
«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram