Миллий либослар хорижий меҳмонлар нигоҳида
20 май 2026 й.
Ўми Бухоро вилояти вакиллиги
156 марта ўқилди.
Миллий либослар хорижий меҳмонлар нигоҳида
Турли маданий учрашув ва маърифий тадбирлар давомида отинойилар миллий қадриятларимиз, анъанавий кийиниш маданияти ҳамда ўзбек миллий либосларининг нафосати ва маънавий аҳамияти ҳақида маълумот бермоқда.
🧕 Айниқса, атлас, адрас ва миллий нақшлар билан безатилган либослар хорижлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Суҳбатлар чоғида миллий либослар халқимизнинг бой тарихи, урф-одатлари ва эстетик дидининг ажралмас қисми экани таъкидланмоқда.
💬 Тадбирларда меҳмонларга миллий либосларнинг турлари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда замонавий услуб билан уйғунлашган кўринишлари ҳақида ҳам тушунчалар берилмоқда.
✅ Миллий қадриятларни тарғиб этиш йўлида бундай ташаббуслар маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ўми Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
«орқагаФикр билдириш
Фикр беринг
* - асосий қаторлар


















