ҚАЙНОНАМ – ОНАМ, КЕЛИНИМ – ҚИЗИМ!
10 март 2026 й.
217 марта ўқилди.

ҚАЙНОНАМ – ОНАМ, КЕЛИНИМ – ҚИЗИМ!

Оила — инсон ҳаётининг энг муқаддас даргоҳидир. У ерда меҳр-муҳаббат, ҳурмат ва бағрикенглик асосий ўрин тутади. Қайнона ва келин муносабати ҳам ана шу меҳр ва ҳурматга асослангандагина оилада тинчлик ва тотувлик қарор топади.
Қайнона ўз келинини ўз қизидек кўриб, унга меҳр-муҳаббат кўрсатса, камчиликларини яхши сўз ва мулойимлик билан тушунтирса, келин ҳам қайнонасини ўз онасидек ардоқлайди. Бундай ҳолатда ҳар икки томон бир-бирини тушунишга ҳаракат қилади. Кичик гаплардан катта низолар чиқмайди, аксинча, меҳр-оқибат янада мустаҳкамланади.
Қайнона — тажриба, ҳаёт мактаби, ақл ва сабр рамзидир. Унинг маслаҳати, дуоси ва фотихаси ҳар бир келинга куч ва руҳий далда бағишлайди. Келин эса янги насл, янги авлоднинг бошланишидир. Шунинг учун келин ҳам ўзини оиланинг ажралмас бир бўлаги сифатида ҳис этиб, қайнонасига ҳурмат ва эътибор билан муносабатда бўлиши жуда муҳим.
Қуръони каримда тўғридан-тўғри “қайнона” деб зикр қилинмаган бўлса-да, ота-она ва қариндошларга яхшилик қилиш ҳақида кўп бор таъкидланган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:“Ота-онангизга яхшилик қилинг.”(Нисо сураси, 36-оят).
Бу оят нафақат ўз ота-онамизга, балки қайнота-қайнонамизга ҳам ҳурмат ва эҳтиром билан муомала қилиш зарурлигини англатади. Чунки улар ҳам инсон учун ота-она каби азиз ва қадрлидир.
“Қайнонам — онам менинг, келиним — болам менинг”, деган ибора шунчаки гап эмас, балки чуқур ҳаётий ҳикматдир. Агар ҳар бир келин қайнонасини онасидек кўрса, ҳар бир қайнона келинини қизидек ардоқласа, бундай оилада ҳеч қачон низо бўлмайди.
Меҳр, сабр ва ҳурмат бўлган хонадонда барака ва бахт ҳукм суради.
Меҳр ва сабр — оиланинг пойдевори,
Ҳурмат билан пишар бахт ошхонаси.
Қайнона она, келин қиз бўлса,
Шунда тинч бўлар улар хонаси.
Шофиркон туман бош отинойиси
Исломова Кенжаой
 
«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:56
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram