Она сути фарзанд учун бебахо неъмат
18 апрел 2024 й.
«орқага
514 марта ўқилди.
Она сути фарзанд учун бебахо неъмат
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Фарзанд ота- онага Аллоҳ томонидан берилган омонатдир. Боланинг қандай униб ўсиши ота-онага боғлиқ. Шу сабабдан ҳам улар қиёматда бу вазифадан сўраладилар. Шундай экан бу ишда масъулиятли бўлмоғи зарур. Фарзарднинг комил инсон бўлишида онанинг ўрни беназирдир. Бола она вужудида ривожланар экан у ҳис этган барча нарсани сезади. Туғилгандан кейин ҳам у онаси билан ўзини боғлаб турувчи она сути билан ўзини тинч ва ҳотиржам сезади." Халқимизда сут билан кирган жон билан чиқади "деган нақл бор, бу ҳам бежиз эмас.
Она эмизиш даврида болани ҳаётга тайёрлайди. Бу пайтда она ўзини эҳтиёт қилиши, тақво йўлини янада маҳкам тутиши, зикр, тасбеҳ ва дуода бўлиши зарур. Бу давр бола учун жуда аҳамиятли давр, чунки бола руҳан ва жисмонан шаклланади.
Қуръони каримда ҳам янги туғилган фарзанднинг онадаги ҳаққи бундай баён этилган:" Оналар болаларини тўла 2 йил эмизадилар".(Бақара сураси. 233) Бундан кўриниб турибдики болани эмизиш жуда зарур.. Фарзандни боқиб, ўстириш ота-онанинг бурчи, уларга Аллоҳ томонидан юклатилган вазифа экан, албатта, ўша фарзандни моддий озуқа билан таъминлаш, унга таом бериш, хоҳ онанинг сути бўлсин, хоҳ кейинроқ бошқа нарсаларнинг қўшилиши бўлсин, ҳаммаси ниҳоятда пок бўлиши зарурлигини яна бир бор таъкидлаб ўтишимиз лозим.
Ҳар бир инсон ўз фарзандини жисмоний жиҳатдан соғлом қилиб тарбиялаш учун, турли касалликлар, беморликлардан сақлаш учун ҳаракат қилмоғи лозим. Уни ўз вақтида ухлатиш, ўз вақтида овқатлантириш ва тозаликка риоя қилиш каби омилларни қўллаш керак бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар" Жаннат оналар оёғи остидадир "-деб. Албатта, ҳадисларда онанинг фарзанди учун қилган ҳаракатлари дунё-охиратининг бахту саодатига сабаб бўлмай қолмас экан. Қадимдан маълумки ўтган аллома ва шайхларимиз болалик пайтларида оталари томонидан ҳаром луқма едирмай вояга етказганлар. Оналари эса таҳоратсиз эмизмаганлар.
Аллоҳ таоло барчамизга ато этган фарзанд неъматини шукрини адо қилгувчилардан қилсин! Юртнинг фарзандлари салоҳиятли, одил ва кўзимизнинг қувончи бўлсин!
Нигора Очилова
Шофиркон туман бош отинойиси
Шофиркон туман бош отинойиси
Фикр билдириш
Фикр беринг
* - асосий қаторлар