ОНА СУТИ-ТАБИИЙ НЕЪМАТ
27 май 2024 й.
397 марта ўқилди.

 ОНА СУТИ-ТАБИИЙ НЕЪМАТ

Она сути гўдак учун энг яхши озуқа ҳисобланади, чунки бу даврда у таркиби ва озиқ моддалар нисбатига кўра гўдакнинг овқат ҳазм қилиш ва моддалар алмашинуви хусусиятларига мос келади. Она билан бола ўртасида ҳомиладорликнинг дастлабки кунларидан бошлабоқ "Она – йўлдош - ҳомила" тарзида ўзаро мустаҳкам алоқа боғланади, бола дунёга келгач эса бу муносабат "Она — кўкрак сути — бола" тариқасида давом этади. Шу узвийлик туфайли бола онадан керакли озуқа ва биологик фаол моддаларни олади, шунингдек, она билан бола ўртасида меҳр ришталари боғланади.
Она сути ҳақидаги дастлабки маълумотлар Ибм Сино қўлёзмаларида ҳам қайд этилган. У она сутини қуёш нурига қиёс қилган, чунки ер юзидаги барча тирик мавжудот (ўсимликлар дунёси) учун қуёш нури қанчалик зарур бўлса, ўсаётган мурғак учун ҳам она сути шунчалик зарур.
Бола туғилгандан сўнг, дастлабки 2-3 кунда онанинг сут безлари сарғимтир рангли суюқлик — оғиз сути ажратади. У, эндигина дунёга келган мурғакка энг зарур овқат; унда оқсил, туз, шунингдек, ёғ томчилари бўлади. Янги туғилган чақалоқ, она кўкрагига қанча эрта тутилса, шунча кўп оғиз сутидан баҳраманд бўлади. Шунинг учуп ҳам онанинг кўзи ёриши билан дастлабки 20-30 дақиқада чақалоқни онасининг кўксига ётқизиб, ҳар икки кўкракдан эмизишга ёрдамлашиш мақсадга мувофиқ. 
Илк соатдаги бир лаҳзали жисмий яқинлик она билан мурғак ўртасидаги алоқани янада мустаҳкамлайди. Туғруқдан кейинги биринчи ҳафта охиридан ёғларга бой бўлган ўткинчи сут, 2-4 ҳафтадан кейин доимий сифатли сут пайдо бўлади. Етилган она сути таркибида барча зарур озиқ модлалар ва витаминлар бор; улар тўлиқ ҳазм бўлиш ва сингиш хусусиятига эга.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, она сути болани рак касалликларидан сақлайди, унинг бу жиҳатини ўрганган олимлар, ракка қарши дори ишлаб чиқаришда бундан фойдаланиш мумкинлигини айтишмокда.
Бола она сутидан ажратилса ва сигир сути ёки сутли аралашмалар билан боқилса, у муҳим ҳимоя омилларидан маҳрум бўлади, бу боланинг ичи кетиши, овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши сингари нохушликларга олиб келади. Она сути онанинг ўзини ҳам турли касалликлардан сақлайди; сут безлари раки, гинекологик касалликлар болани кўкраги билан эмизмаган аёлларда 20—25 баробар кўп учрайди. Болани кўкрак сути бериб боққан оналарда камқонлик кам кузатилади.
Кузатувларга кўра, она сутига, она организмига тушадиган ҳамма моддалар ўтади, шунга кўра эмизикли аёл ўз овқатига катта эътибор бериши, у тўғри ва тўйимли овқатланиши, етарли миқдорда суюқлик, мева шарбатлари ичиб туриши, соф ҳаводан баҳраманд бўлиши, тиниқиб ухлаши лозим.
Бундай вазиятларда қайноналаримиз келинларни ҳолатини тушуниб,ҳар томонлама ёрдам берсалар нур устига аъло нур бўлиб,болажонларни соғлом катта бўлишларида катта ҳисса қўшган бўлар эдилар.
Т.Ботирова, 
Олот тумани бош имом-хатибининг 
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси 
 
«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram