ТИЛ ОФАТИ
10 январ 2023 й.
216 марта ўқилди.

                                                         ТИЛ ОФАТИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таолога буюклиги, унинг жалоли қадар ҳамдлар бўлсин. Расулимиз Муҳаммад  Мустафо соллалоҳи алайҳи васалламга чексиз саловотларимиз бўлсин.
Барчамизга маълумки, Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматларни ато этган. Улар ичида тану жоннинг саломат бўлиши энг улуғ неъматлардан бўлиб, бизга Аллоҳнинг омонати ҳамдир. Шу жисмимизнинг бир бўлаги бўлган тилимизни ғийбатдан, чақимчиликдан сақлаш ҳақида сўз юритмоқчиман. Тил инсоннинг ақл идрокини намоён этувчи ва маънавиятини намоён этувчи асосий аъзосидир. Баъзида мана шу тилимиз воситасида билиб билмай ғийбат қилиб қўярканмизки, бунинг сабабидан қанча қалблар озорланарди.
Одатда инсон ўзи ёмон кўрган кишини ғийбат қилади, бутун борлиғи билан ундан нафратланади. 
Бу эса ҳар қандай соғлом ақлли инсоннинг нафратини қўзғатадиган, мутлақо табиати тортмайдиган иш ҳисобланади. Хузайфа розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир биродарининг обрўсини ҳимоя қилса, қиёмат куни Аллоҳ таоло унинг юзидан дўзахни даф қилади», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган).
Ғийбатга қарши чиқиб, ғийбат қилинаётган инсонни ҳимоя қилиш унинг дўзахдан ҳимоя қилиниши билан мукофотланар экан. Чунки агар кескин раддия билан ўз ўрнида ғийбатчининг оғзига урилмаса, бу иллат жамиятда янада ривожланиб, чуқур илдиз отиб кетиши шубҳасиздир. Натижада ҳамма ўзаро душманга, бир-бирининг обрўсини тўкадиган кишиларга айланиб қолади. Шунинг учун ҳам мазкур иллатнинг ривожланишига қарши чиқиб, ўз биродарининг обрўсини ҳимоя қилиш дўзахдан ҳимояланишдек буюк мукофот билан тақдирланар экан. Қуръони каримда Аллоҳ таоло: Ҳужурот сураси 12 оятида эса бундай марҳамат қилади: «…Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир». Ғийбат энг катта гуноҳлардан биридир. Шунинг учун ҳам у қатъий ҳаром қилинган мазкур ояти каримада Аллоҳ таоло Ўз бандаларига ғийбатнинг қанчалик ёмон иллат эканлигини тушунтириш учун ажойиб бир услубни қўллаган. Яъни ғийбатчининг ғийбати гўёки ғийбат қилинганнинг гўштини ейиш билан баробардир. Мўминни сўкиш, уни ғийбат қилиш ўта қабиҳ ишлардан бўлгани учун Аллоҳ таоло бундай кимсани қиёмат кунида жаҳаннам кўприги устида ушлаб туриш билан жазолайди. 
Уламоларимиз бундай гуноҳларни бировнинг ҳаққига қилинган хиёнат деб ҳисоблайдилар. Бундан тавба қилишни эса қуйидагича таърифлайдилар.
Агар ғийбат - ғийбат қилинган кишига етиб бормаган бўлса, ғийбат қилувчи қилган ишига надомат, пушаймон, афсус чекиши ва бошқа бундай гуноҳга қайтмасликка азму қарор қилиши лозим
Агар ғийбат - ғийбат қилинган кишига етиб борган бўлса, унинг ҳузурига бориб, ундан кечирим сўраши ва у инсон буни кечириши шарт қилинади. Қолаверса, уни қаерда ва қандай жамоатда ғийбат қилган бўлса, айнан ана шу жойларда энди у инсонни мақташи ва уни ёмон гап-сўзлар билан ғийбат қилганини айтиб, тавба қилганини эълон этиши керак.
Энди тил ёрдамида қилинадиган катта гуноҳлардан бири чақимчилик ҳақида гапирмоқчиман. Чақимчилик одамлар орасида уларнинг ўртасини бузиш учун бирининг гапини бошқасига етказишдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “(Эй Мухаммад) ҳар қандай тубан қасамхўрга (валид ибн Муғирага) итоат этманг! (у)ғийбатчи, гап ташувчи, яхшиликни ман этувчи (бахил), тажовускор, гунохкор , қўпол ва булардан ташқари бенасаб (хароми)дир..” (Қалам сураси, 10-13 оят).
Гап шундаки Ислом душмани Валид ибн Муғиранинг бир қанча ёмон сифатларини Аллоҳ баён қилиб уни гап ташувчи эканини таъкидламоқда. Демак гап ташувчи кимсадан ёлғончироқ киши бўлмайди. Шунинг учун ҳам Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақимчиликни катта гуноҳлар сафига қўшганлар. Аллоҳ таоло бизга неъмат қилиб берган тилимизни яхши ва савоб ишларни қилишга восита қилайлик, у билан кимларнингдир қалбига озор етказмайлик. 
Роббим барчамизни тилларимизни серзикр, сершукр қилиб ўзига маҳбуб бандаларидан айласин!
Шофиркон туман бош отинойиси Нигора Очилова


 
«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:44
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram