У ТУФАЙЛИ АЛЛОҲНИНГ АРШИ ЛАРЗАГА КЕЛАДИ..
16 май 2022 й.
799 марта ўқилди.

 У ТУФАЙЛИ АЛЛОҲНИНГ АРШИ ЛАРЗАГА КЕЛАДИ..

Оила – инсоният жамиятининг асосий бўғини бўлиб келаётган муқаддас даргоҳ ҳисобланади. Аллоҳ таоло ўзининг пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида аҳамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши учун низом ва қонунлар жорий этган. Қуръони каримда уйланиб, оила қуриш Пайғамбарларнинг суннати эканлигини таъкидлаб бундай дейди: «Дарҳақиқат, Сиздан илгари ҳам (кўп) Пайғамбарлар юборганмиз ва уларга хотинлар ва зурриётлар берганмиз» (Раъд сураси, 38-оят).
Динимизда оила фаровонлиги, саодати учун оила аъзолари ўзларини қандай тутишлари лозимлиги, эр-хотиннинг бурч ва вазифалари, оила бузилишини олдини олиш борасида кўплаб тавсиялар берилган. Жумладан, Аллоҳ таоло: «Сизлар эслатма олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик”, деб марҳамат қилган («Зориёт» сураси, 49-оят).
Жамиятда пайдо бўлган хар бир холатнинг ўзига яраша сабаб ва омиллари бўлади. Оила бузилиши барча жамиятларни қаттиқ ташвишга солган ва солиб келмоқда. Бу муаммони ҳал этиш учун хар бир жамият турли чоралар кўришган ва кўриб келмоқда. Зеро динимизда ҳам оила мустахкамлиги учун барча чоралар кўрилган. Эрнинг зиммасидаги аёлнинг хаққи, аёлнинг зиммасидаги эрнинг хаққи, ота-она ҳаққи ва фарзанд ҳаққи кабилар. Минг афсуслар бўлсинки, ўз динимизни яхши билмаганимиз ва унинг таълимотларига амал қилмаганимиз учун оилавий ҳаётимизда қатор муаммолар, хусусан оила бузилиши ва у билан боғлик ишлар кўпайиб бормоқда. Бу ноқулай холат «талоқ» масаласида ўзини яна ҳам очиқ намойиш этмоқда. Хаттоки бу бало тўйларидан ўн беш ёки йигирма кун ўтган келин куёвлар орасида ҳам учраб туриши хеч кимга сир эмас. Баъзи куёвлар талоқ билан келинни ўзига бўйсундириш пайида бўлади. Баъзилар бу нарсани билмаслигини баҳона қилса, бошқалари ёшлик қилибмиз, дейдилар. Натижада фароғат ошиёни  бўлиши керак бўлган бир оила таназзулга кетади. Аммо, ҳеч бирлари ораларига талоқ тушиб бўлгандан кейин муродимга етдим деб тинчиб қолмайди. Балки талоқ тушган куннинг эртасигаёқ талоққа йўл ахтара бошлайди. Куёвдан талоқ сабабини сўрасангиз арзимаган нарса ёки можарони сабаб қилиб кўрсатади. Келин эса ораларидаги болалари кўзларига кўриниб уларни тирик етим қилиш ёмонлигини эслаб қолади. Шу машмашалар ўрнига эp хотин ўзлари ораларидаги муаммолари талоқни ўртага қўймай хал қилса бўлмайдими? Ахир талоқ туфайли Аллоҳнинг арши ларзага келади. Аллохнинг ғазаби келадику!  Нима учун бу нарсалар ўйлаб кўрилмайди.
Баъзи куёвлар келинни баъзи бир хулқини ёктирмаслигини баҳона қилади, лекин бу ҳам талоқ учун арзирли сабаб эмас. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу аьлайҳи васаллам: «Мўмин (эр) одам мўмина (хотинига) ғазаб қилмасин. Агар унинг хулқларидан бири ёқмаса,  бошқаси фазилати ҳурсанд  қилади”, дейдилар. Ҳар кандай холатда ҳам сабр қилинса аёлига яхши муомалада бўлса аёллар ҳам ўз зиммасидаги эрини хақларига риоя қилса, эрига итоат қилса, бундай нохуш холатларнинг олди олинган бўлар эди. Максадимиз талоқ деб аталган нохуш холатнинг олдини олиш. Аллоҳ таоло жамият пойдеворини дарз кетишини асрасин, оилаларни эса фароғат ошиёнига айлантирсин.

Ромитан туман “Хокимулломир” жомеь  масжиди
имом-хатиби Ғолиб домла Муротов
 

 

«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram