АРОҚНИНГ ИНСОНИЯТГА КЕЛТИРАДИГАН ЗАРАРЛАРИ
19 январ 2022 й.
766 марта ўқилди.

АРОҚНИНГ ИНСОНИЯТГА КЕЛТИРАДИГАН
ЗАРАРЛАРИ
 
Ҳозирги кунда бу оддий ҳақиқат бўлиб, ҳар бир инсонга равшандир. Ароқ  
ичувчи киши виждонсиз, уятсиз бўлиб қолади. Жамиятга виждонсизлик ва  
уятсизликдан кўпроқ зарар келтирадиган нарса бўлмаса керак. Чунки ароқхўр  киши ахлоқ-одобга эътибор бермай қўяди ва барча ёмонликларни таб тортмай  қилаверади. Ҳозирги кунда кўплаб зино ва оилавий хиёнатларнинг аксари ароқ туфайли бўлмоқда. Бунинг оқибатида қанчадан-қанча оилалар бузилиб кетмоқда. Кўплаб тўполон ва тартибсизликлар, одам ўлдириш, бировларнинг молини ўғрилаш, ибодатни тарк қилиш, ота-онага осий бўлиш, рибо ейиш, ёлғончилик, қиморбозлик ва шунга ўхшаш турли жиноятлар ароқ ичиш сабабидан содир бўлмоқда. Ароқнинг ижтимоий зарарларининг ҳам сон-саноғи йўқ. Ароқ туфайли дўстлар, қариндошлар, ака-укалар оралари бузилиб, юзкўрмас бўлиб кетмоқдалар.  
Кунларнинг бирида, интернет саҳифаларидан бирида, ҳомиладор аёлларга  ароқни ва шу каби алкоголь ичимликларнинг қай миқдорда ичиш зарар ва  қанчаси зарар эмаслиги хусусида ўз “маслаҳат”ларини берганлигига кўзим  тушиб қолди.  
Ароқ ичишлик инсонни маст ҳолга солади. Маст инсоннинг ақли жойида  бўлмайди. Ақлсиз киши қандай ибодат қила олади. Ибодат ақлга боғлиқдир. Ҳақиқатдан ҳам маст қилувчи ичимликка муккасидан кетганлар, қимор  ўйинига берилганлар, наша ва геройин каби заҳриқотилларга берилганлар Аллоҳ таолони мутлоқ эсдан чиқарадилар. Намоз ўқимайдилар. Ароқ инсоннинг, аввало миясига таъсир қилади ва унинг ақлини кетказади. Ўша инсоннинг овқатланиши бузилади. Қандай таом бўлишидан қатъий назар, истеъмол қилаверади.  
Иккинчидан организмнинг ички аъзоларига салбий таъсир ўтказиб, умри  қисқаришига сабаб бўлади. Жумладан, юракка таъсир этиб, қон босимини  оширади. Натижада юрак хасталигига учрайди. Шу билан бирга, кўп ичишлик жигар хасталигини келтириб чиқаради.  
Маънавий зарарларига келадиган бўлсак, хамр ичиш гуноҳи кабиралар  қаторида зикр қилинадиган хунук бир ҳолатдир. Кимки бу ишни одат қилса, бир гуноҳ бошқа бир гуноҳни қилишга сабабчи бўлганидек, кўплаб ёмон ишлар қилишга ҳам одатланади. Мисол тариқасида оладиган бўлсак, одамлар орасида бир гапни эшитиб қолдим. Айтишларича, маст одамни жинсий қуввати ошар эмиш. Балки шу туфайли кўплаб ичишни одат қилганлар фоҳишахона доимий мижозларига айланиб қолаётгандир. Аллоҳ таоло бизларни ўзи ҳидоятдан адаштирмасин.  
Орамизда ароқхўр, нашаванд ва бошқа ҳаром нарсаларга ўрганган инсонлар  кўпайиб кетган. Азизлар, эсдан чиқармайлик, маст қиладиган нарсаларда кўплаб ёмонликлар бор.  
1. Инсон ароқ ичганда жиннига ўхшаб қолади. Мисол қилиб олсак, Аҳмад  
исмли одам уч ўғлига тўй қилаётиб, унинг хотини қайнонаси билан урушиб  
колади. Эрига айтадики: “Онангни тинчит бўлмаса, менинг жавобимни бер”,  
-дейди. Аҳмад онасини зовурга олиб бориб ташлаб келади. 
2. Исроф. Худо Қуръонда “Сураи Аъроф” 31-оят: “Енглар, ичинглар ҳалол  
нарсаларни, исроф қилманглар”, - деди. 
3. Дўстни душман қилиб қўяди.  
4. Ароқ Худонинг ибодатидан қайтаради. 
5. Ароқ зинога жуда тез олиб боради. 
6. Ароқ гуноҳларнинг каттасидир. 
7. Ароқ ичган хотинини тез талоқ қилади.  
8. Савоб-гуноҳ ёзадиган фаришталар қаттиқ озор топади. 
9. Ароқ ичганга 80 дарра урилади. 
10.Қиёматда ўтли қамчилар билан уриб азоб берилади. 
11.Ароқ ичганнинг уйида тинчлик ва барака бўлмайди. 
12.Халқ ўртасида обрўйи йўқолади. 
13.Агар тавба қилмаса, беиймон кетади.  
14.Ароқ ичганнинг қирқ кун дуоси ижобат бўлмайди. 
15. Ҳалол деган одам кофир бўлади, қаттиқ тавба қилмаса, асло Худо   кечирмайди. 
Бундан бошқа кўплаб зарарларни келтириш мумкин. Лекин биз бу ерда  мухтасар қилишни ирода қилдик. Бизларни яратиб қўйган Тангри таолони берган неъматларига шукрона келтириб, Унинг буйруқларига қулоқ солишимизни, гўё қоронғу зулматни енгиб кириб келган мунаввар тонг сингари бўлган зот Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати сонияларига амал қилишлигимизни, аввалда ўтган солиҳларни ўгитларига қулоқ солишимизни,  улар қайтарган ва ёмон кўрган ишлардан сақланишимизни тадбирини бизларга  насиб қилган бўлсин.  Ҳаммамизга дунё ва охират ёмонлигидан, шайтонни шарридан, нафси  аммораи басуъдан паноҳ берсин. Илм олишлигимизни насиб қилган Зот Ҳақ  
субҳанаҳу ва таоло унга амал қилишлигимизни ҳам насиб қилсин ва охират куни  енгил ҳисоб билан ҳисоблантирсин.
 
Вобкент туман “Анжир Фағнавий”
жомеъ масжид имом-хатиби Ғ.Очилов
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:34
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram