ДУНЁ МУҲАББАТ ҚЎЙИШГА ЛОЙИҚМИ?
19 феврал 2025 й.
186 марта ўқилди.

 ДУНЁ МУҲАББАТ ҚЎЙИШГА ЛОЙИҚМИ?

«Дунё», эшитилиши гўзал, хаёлот оламида чегараси охири йўқ бўлган маскан. Инсониятнинг орзу-ҳаваслари шаклланадиган маскан бу дунёдир. Хуллас, дунёга қанча таъриф берсакҳамки, бу таърифларни охирига ета олмаймиз. Лекин, биз таърифини қилаётган дунёнинг муқобилида «охират» деган манзил ҳам бор. Биз ҳар қанча таърифлаган дунё биз учун чегараланган, яъни бу дунёнинг ниҳояси бор тугаш жойи бор, қиёмат бор. Аммо, охират абадий диёр, охири йўқ маскан.
Аллоҳ таоло Каломида: «Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас», деб марҳамат қилган. Дарҳақиқат, гувоҳи бўлиб турган дунёимиз алдамчи дунё. Ўзига қизиққан зотларни ва дунёга ошиқ бўлганларни алдайди ва ғурурга етаклайди. Токи инсон қалбида ушбу ҳақиқат ўрнашсагина қалбдан дунё ҳирси кўтарилади. Бу мақом ила инсон зоҳидликка эришади.
Аллоҳ таоло Қуръонда «дунё» сўзини 115 ўринда зикр қилиб эслади. Лекин эсланган оятларнинг ҳеч бирида Аллоҳ дунёни мақтамади. Яъни дунё мақталадиган жой, нарса ёки маскан эмас. Дунё охират экинзори. Инсон дунёда нимани экса, қандай амал қилса, қай ҳолатда яшаса, айни қилганини мукофотини охиратда Роббиси ҳузурида олади. Бу ёки мукофот ёки жазо бўлишлиги мумкин.
Дунё сўзи рабча сўз бўлиб «ادنى» яъни «паст» деган маънони англатади. Аллоҳ таоло ўзи яратган манзил, маскан келингки нарса ёки мақлуқот ичида энг паст бу «дунё»дир. Лекин баъзан баъзи дунёга муккасидан кетиб қолган инсонларни кўриб, дунёга ҳаддан зиёда муҳаббат берган инсонларга қараб «дунё шунга арзийдими?» деган савол туғилади. Пайғамбаримиз с.а.в. Аллоҳ таолонинг наздида дуёнинг қадри пашшанинг қанотичалик ҳам эмас деб дунёга таъриф берадилар. 
Бир олим зотдан сўрашди: «Нима учун бизлар дунёни яхши кўриб охиратни ёмон кўрамиз, охиратдан, ўлимдан қўрқамиз?»
Олим зот: «Дунёларингизни обод, зийнатли қилидингиз охиратни эса харобага айлантирдингиз. Шу сабаб обод жойни қўйиб хароба бўлган жойга боришни ўзлариз учун ёмон кўрасизлар» деб жавоб берган.
Дарҳақиқат, алҳамдулиллаҳ дунёмиз обод, кўркам бинолар боғлар, ҳаётимизни зийнатлагувчи барча нарса дунёмизда муҳайё. Шунинг учун ҳам бу каби неъматлардан узилгимиз келмайди. Дунё неъматларига кўмилганлигимиздан охиратни эсдан чиқардик. Ваҳоланки дунёдан асли кўзланган мақсад охират эди. Бизга дунёни берилиши дунёмизнимас балки, охиратимизни обод қилиш учундир. Охиратимизни харобага айлантириб қўйганимиз учун ўлим ва охират биз учун оғирдир гўё.
Сўзимиз охирида Али розияллоҳу анҳунинг насиҳатларини эслатмоқчимиз: 
«Бугун амал бор лекин ҳисоб йўқ,
Эртага ҳисоб бўлади лекин амал йўқ».
Шундай экан дунёдаги ҳар бир кунимиз ғанимат, соатимиз, сониямиз ғанимат. Бу дунё ғафлат майдони эмас балки амал майдони. Гўзал амалларга шошилиб қолайлик!
Миршод Саидов,
Бухоро шаҳар “Масжиди Баланд” жомеъ масжиди имом-хатиби 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:47
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram