Инсон иймон билан туғилади
17 май 2021 й.
253 марта ўқилди.

Инсон иймон билан туғилади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Инсон иймон билан туғилади. Бугунги кунда у дунёвий илмларда ўз тасдиғини топмоқда. 
Бристол Университети профессори Брюс Худ (Bruce Hood) бошчилигида ўтказилган илмий изланишлар мазкур фикрни тасдиқлади, деб хабар беради «The Sunday Times».
Олимнинг таъкидлашича, ҳар бир гўдакда ғайритабиий нарсаларга туғма ишонч мавжуддир. Инсонлар улғайгани сари атрофларидаги аксарият жараёнларни мантиқий асослашга эришсалар-да, замонавий илм нуқтаи назаридан ғайритабиий ҳисобланган нарсаларга ишонч бутун умр давомида сақланиб қоларкан. Сўнгги омил динсизлик руҳида тарбияланган болаларнинг иймонга келишининг сабаби бўлса ажаб эмас, дейди бир гуруҳ мутахассислар.
Яқинда Пенсильвания Университетининг радиология профессори Эндрю Ньюберг (Andrew Newberg) Брюс Худнинг фикрларини ўз тадқиқотлари орқали ҳам тасдиқлади.
Маълумки, инсон бош миясининг ҳар бир қисми алоҳида ҳислар учун жавобгардир. Яъни, инсон маълум бир мавзу ҳақида фикр юритганида, миянинг муайян қисмигина фаол бўлади. Эндрю Ньюберг ўтказган илмий изланишлар инсонлар яратувчига юзланиб ибодат қилганида ҳам миянинг муайян қисми фаол бўлишини кўрсатди. Шу асосда мутахассислар иймон инсонларга хос бўлган табиий хусусиятдир, деган хулосага келишди. Зеро иймон келтириш ҳисси инсонга у яратилганида берилгандир.
Юқоридаги илмий тадқиқотлар атеизм инсоннинг яратилишига зид фикр эканлигини тасдиқламоқда. Чунончи, Вашингтон Университети профессори Паскаль Бойернинг (Pascal Boyer) таъкидлашича, иймондан фарқли ўлароқ, атеизм инсоннинг табиий ҳис-туйғуларига зид бўлган онгли ҳамда англашилмас фикрлар мажмуасидир.
Ислом назарида ҳар бир инсон онасидан соф табиат ила, яъни ҳур ҳолида туғилади. Фақат, кейинчалик турли омиллар таъсири ила бу соф табиат бузилиши, бошқача қилиб айтганда, инсоннинг ҳурриятига футур етиши мумкин.
Хулоса тарзида шуни айтиш мумкинки, мазкур тадқиқотларнинг таҳлили ва якуни бундан ўн аср аввал Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига тамоман уйғун.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний, ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бус-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?» дедилар». Тўртовлари ривоят қилишган.

Islom.uz портали таҳририяти 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:00
Куёш: 06:39
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:45
Хуфтон: 20:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram