Қуръон тафсири китоби “Саҳиҳул Бухорий” асарида
18 декабр 2019 й.
1469 марта ўқилди.

 

Қуръон тафсири китоби “Саҳиҳул Бухорий” асарида

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ: “Мусулмон инсон учун дуо қилса, қабул бўлмайдиган ҳолатда юриш тўғри келмайди”, деганлар.
      Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг шоҳ асари бўлмиш - “Саҳиҳул Бухорий” китоблари Қуръони Азиздан кейинги энг саҳиҳ манба ҳисобланади. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ушбу китобни 16 йил мобайнида ёзганлар. Саҳиҳул Бухорийни ёзиш  жараёнида тақво масаласига алоҳида эътибор берганлар. Хатиб боғдодий бу борада Бухорийнинг тилидан қуйидагиларни ривоят қилганлар: “Аввал ғусл қилиб, 2ракат намоз ўқимай туриб, “Саҳиҳ” китобимга бирорта ҳадис киритмаганман”.
     Саҳиҳул Бухорийдаги ҳадислар сони охирги маълумотга кўра  7563  тадан иборат.
    Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ асарларининг ички тузилмасида ўзига хос услубни танлаганлар.  “Саҳиҳул Бухорий”ни китобларга ажратганлар. Масалан, “Таҳорат китоби”, “Намоз китоби” ва бу китобга тегишли боблар ва ҳадисларни келтирганлар. Тафсирга оид қисмини “Қуръон тафсири китоби” деб номлаганлар. “Қуръон тафсири китоби”даги ҳадислар сони “Саҳиҳул Бухорий”нинг 7 % ини ташкил қилади. Тафсир китобида жами 353 боб ва  504 та ҳадис келтирилган. Такрор ҳадислар 18 та, мазмуни бир хил ҳадислар 4 тани ташкил қилади. Ҳадис ривоят қилган ровийлар 99 та бўлиб, энг кўп ҳадисни Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар. 
     Бундан кейинг китобни “Қуръон фазилатлари китоби” деб номлаганлар. Бунда асосан суранинг фазилати борасидаги ҳадисларни йиғиб чиққанлар. Асар Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг юксак билим ва ўткир заковат соҳиби эканидан дарак беради.
 
Бухоро шаҳар "Жўйбори калон" аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Султонова Диловар
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram