Мубаййин
14 феврал 2022 й.
945 марта ўқилди.

Мубаййин

Буюк аллома, адиб ва мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси ва темурий шаҳзода, отаси - Умаршайх Мирзо Фарғона вилоятининг ҳокими бўлган. Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигор хоним Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи. Темурийлар сулоласида 1483-йил 14-февраль Адижонда таваллуд топади. Отаси вафотидан кейин 1494 йил июн ойида, ўн икки ёшда тахтга ўтирди.  1498 ва 1500 йилларда у икки бор Самарқандни эгаллайди.  1504 йилда эса Кобул вилоятининг ҳокими шаҳарни Бобурга топшириб таслим бўлди.  Кейинроқ Шайбонийхонлардан Убайдуллахон қўшинлари билан Бобур аскарлари ўртасида Самарқанд учун бўлган жангда Бобур мағлубиятга учраб, шаҳарни бўшатиб,  1525 йилда Бобур Шимолий Ҳиндистон ҳукмронлигини ўз қўлига киритишга муваффақ бўлади ва бобурийлар у ерда 320 йил ҳукмронлик қилди. Тўрт ўғли Ҳумоюн, Камрон, Аскарий, Ҳиндол ва уч қизи Гулчеҳра, Гулранг, Гулбадан бор эди.
Бобур Ҳиндистонда беш йил ҳукм сургандан сўнг 1530 йилда Аграда ўзи обод қилган “Зарафшон” чорбоғида вафот этади. Кейинроқ бобурийлардан, чевараси Шоҳжаҳон ҳукмронлиги даврида унинг хоки Кобулда қурилган мақбарага кўчирилди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур "Мубаййин" асарини 1521 йил Ҳиндистонга юришлари даврида яратди. Маснавий тарзида ёзилган, ислом ҳуқуқшунослиги ва шариат ақидаларига бағишланган шаклида ёзилган ушбу асар фоилотун-мафоилун-фоилун қолипида бўлиб, жами 2258  байтдан ташкил топган. Асарга  ханафия мазҳабида ислом асослари асос қилиб олинган бўлиб,  китоби имон, китоб-ус-салот, китоб-уc-закот, китоб-ус-савм, китоб-ул-ҳож каби  бешта бош бўлимдан иборат.  Бобур фиқҳ илми борасида кенг маълумотга эга бўлиб қолмасдан, балки, чуқур тасниф этилган. Аллоҳнинг бир суюкли бандаси сифатида Қуръони Карим измига амал қилган. Ўзининг ҳар қадамида буюк мураббий Расулуллоҳ(с.а.в)нинг йўл ва тамойилларини ўзига дастурул-амал қилиб олган Фалсафий-тасаввуфий соҳадаги эгаллаган юксак  илми унга  «Мубаййин»дек асарни яратишга ундаган. Мухтасар қилиб айтганда, Бобурнинг бу каби юксак маънавий-маърифий аҳамиятга эга китоблари баркамол авлодни тарбиялашда, инсон руҳий камолотини юксалтиришда муҳим манба сифатида хизмат қилади.

Шофиркон туман   "Шайхи Дарвеш"  жомеъ масжиди имом хатиби Азизжон Жамолов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:17
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram