Муомала маданияти
11 ноябр 2019 й.
1913 марта ўқилди.

 

Муомала маданияти

Бисмиллаҳир роҳманир-роҳийм.
Аллоҳ таоло Ўзи яратган инсонга нутқни-гапиришни ўргатди. Нутқ, сўзлашиш ва баён қилиш кобилияти Аллоҳ таолонинг инсонга берган улкан неъматларидан биридир. Рағмон сурасининг 3-4 оятида қуйидагича марҳамат қилади:
“Инсонни яратди, унга баённи ўргатди”
Айнан шу неъмат билан инсон бошқа жонзотлардан ажралиб туради. Инсон яралибдики, атрофидагилар билан тинимсиз мулоқотда бўлади. Ўз орзу-истаклари, имкону-раддиялари, муҳаббат ва нафратларини мана шу баён орқали изҳор қиладилар. Инсонлар жамиятда баҳамжиҳат бўлиб яшар эканлар, ўзаро мулоқотга киришадилар. Ушбу муносабатларда гўзал муомала ва ширин сўз муҳим ўрин эгаллайди. Дунё гўзаллик қонуниятларига биноан қурилар экан демак инсоннинг хулқи ва нутқи ҳам кўриниши ва кийинишидан, муносабати ва муомаласи ҳам гўзал бўлиши керак. “тил яраси битмас, тиғ яраси битар”,-деган мақолдан ҳам кўринадики, муомала жараёнида сўзга эътибор бериш катта аҳамиятга эгадир.
Муқаддас динимизда муомала маданиятининг асоси бўлмиш сўз, яъни каломга алоҳида эътибор берилади. Доно халқимизда шундай мақол бор: “Яхши сўз билан илон инидан чиқади, ёмон сўз билан пичоқ қинидан чикади”. Аллоҳ таоло шариатини жорий қилиш учун ўз расулларини юборар экан, уларни одамларни ҳақ йўлга чақириш асносида ширинсўз ва мулозаматли бўлишга буюради. Ҳаттоки ҳаддидан ошиб, худоликни даъво қилган фиръавинни ҳам яхши сўзлар билан ҳаққа даъват қилишга амр этади. Тоҳо сурасининг 43-44-оятларида Аллоҳ таоло Мусо(а.с) билан Ҳорун(а.с)га шундай марҳамат қилади:
“Фиръавинга боринглар! Чунки, у туғёнга кетди. Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд эсласа ва қўрқса!”
Шунинг учун барча пайғамбарлар инсонларга рисолатни етказиш учун ўта юмшоқ ва хушмуомала бўлганлар. Ҳақ йўлида етказилган азиятларга сабр қилиб, ёмонликларни яхшилик билан даф қилганлар. Бу борада башарият саййиди Муҳаммад Мустафо(с.а.в.) бизга гўзал намунадирлар. У киши (с.а.в.) Оиша(р.а) онамизга қилган панду насиҳатларида бундай деганлар:
“Эй, Оиша ўзингга юмшоқликни лозим тутгин, қўполлик ва ундан пайдо бўладиган ёонликлардан сақлан, чунки юмшоқлик аралашган ҳар бир нарса ҳуснлик бўлур ва юмшоқлик аралашмаган нарсанинг айблари кўриниб қолур”. (Муслим ривояти)
Дарҳақиқат, юмшоқ, ширин сўзли кишини барча яхши кўради, қўпол кишидан эса ўзини чеккага олади. Пайғамбаримиз(с.а.в.) умматларини гўзал хулқли бўлишга чақириб, шундай деганлар: “Қиймат кунида мўъмин банданинг барча амаллари тарозига кўйилганда, энг тош босадиган амали яхши хулқдир. Аллоҳ таоло шармсиз, беҳаё сўзловчиларни ўзига дўст тутмас”. (Термизий ривояти)
Кишилар билан бўладиган мулоқотда инсоннинг кўркам хулқи одоби, гўзал муомаласи жуда муҳим ўрин тутади. Инсон хуш хулқи, чиройли муомаласи билан кўп яхшиликларни қўлга киритади, муаммоли вазиятлардан гўзал оқибат ила чиқиб кетади, кўзлаган максадига осон эришади.
Биз инсонлар ўзаро мулоқот чоғида унинг одобларига риоя қилишимиз даркор. Қуйида муомала одобларига тегишли, мусулмон киши амал қилиши лозим бўлган айрим тавсияларни келтириб ўтамиз. Аввало мусулмон дўстга ҳам душманга ҳам ўзини хор тутмасдан, уларнинг ҳайбатидан чўчимасдан, кибрдан йироқ бўлган ҳолда, эҳтиром ва тавозеъ ила муомала қилади. Барча ишларида мўътадил бўлишга ҳаракат қилади, бир тарафга оғиб кетмайди.
Одобли киши жамоатчилик ичида атрофга алангламайди, ўтирганда типирчиламайди. Бармоқларини бир-бирининг ичига киритмайди, соқолини ва узугини ўйнамайди. Тишларини ковламайди. Одамларнинг юзига қараб эснамайди. Беъмани гапларни гапирмайди, шахсий муаммоларини гапирмайди. Кийиниш борасида ясанишга ўч бўлмайди. Шунингдек, ўта паст даражада кийинмайди. Ҳеч кимни зулмга чорламайди. Кишилар ҳузуридаги виқори қўполлик, мулойимлиги зарарлик даражасига етишга йўл қўймайди. Ўзидан паст даражадагилар билан ҳазиллашмайди.
Мусулмон киши молини обрўсидан устун кўймайди. Улуғ ва шарафли кишиларнинг суҳбатида ўтирганда ғийбат ва ёлғондан мутлақо четда бўлади. Сўзларни танлаб, эҳтиёт бўлиб гапиради. Доимо ҳушёр бўлиб ўтиради.

Бухоро туман Имом Бухорий жомеъ 
масжиди имом ноиби Шарипов Нуриддин 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:45
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram