МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ 10-қисм
13 июл 2020 й.
1092 марта ўқилди.
МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ
10-қисм
ЖАНОЗАЛАР БОБИ
Муҳтазарни (ўлим онларида бўлган инсон) ўнг ёнбоши ила қиблага юзлантириб ётқизиш суннатдир. Чалқанча ётқизиш ихтиёр қилинган. Унга шаҳодат калимаси талқин қилинади. Вафот топганда жағи боғланади ва кўзлари юмдирилади. Унинг тахтаси ва кафанига хушбўй нарса тоқ маротаба тутатилади.
Сўнгра унинг кийимини ечиб оғзи ва бурни чайилмай жасади ювилади. Тирноғи олинмайди ва сочи таралмайди. Боши, соқолига ҳанут ва сажда қиладиган ерларига Кофур суртилади.
Кафаннинг суннати: эркак учун - изор, қамис ва лифофадир. “Салла бўлгани яхши” дейилган; аёл учун – эркакнинг кафанига рўмол ва икки кўкраги устидан боғланадиган латта зиёда қилинади. Эркак учун кифоя қиладиган кафан изор ва лифофадир. Аёл учун кифоя қиладиган кафанда эркакнинг кифоя қиладиган кафанига рўмол зиёда қилинади.
Кафаннинг ёйилиб кетиши хавфи бўлса, боғлаб қўйилади.
Маййит учун жаноза намози ўқиш фарзи
кифоядир. Намознинг сурати: такбир айтиб, сано ўқилади. Сўнгра такбир айтиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилади. Сўнгра такбир айтиб, дуо қилинади. Сўнгра такбир айтиб, салом берилади.
Фақатгина биринчи такбирда қўл кўтарилади. Имом маййитнинг кўкрак баробарида туради.
Жаноза намозида имомликка энг ҳақли киши султондир. Сўнгра қози. Кейин маҳалланинг имоми. Сўнгра маййитнинг валийси. Валийликка ҳақдорлик тартиби асабалар тартиби кабидир. Жаноза намозида бирор кишига имом бўлишга изн бериш саҳиҳдир. Агар жанозани юқорида санаб ўтилган ҳақдорлардан бошқа инсон ўқиган бўлса, хоҳласа, валий намозни қайта ўқийди. Валийдан бошқалар валий ўқиган жаноза намозини қайтариб ўқимайдилар.
Жаноза ўқилмасдан дафн қилинган маййитга шишиб кетгани гумон қилинмас экан, (қабри устида) жаноза ўқилади. Уловга минган ҳолда жаноза намози ўқиш жоиз эмас. Масжид ичида жаноза намозини ўқиш макруҳдир.
Маййит масжид ташқарисига қўйилган бўлиб одамлар масжид ичида жаноза намозини ўқишлари ҳақида машойихлар ихтилоф қилганлар.
Жанозани кўтаришда тўрт киши бўлиши, унинг ўнг тарафининг олдидан, кейин ортидан ўнг елканг ила кўтаришинг, сўнгра худди шундоқ қилиб чап тарафинг ила кўтаришинг суннатдир.
Жанозани кўтарганда чайқалтирмаган ҳолда тез юрилади. Унинг ортидан юриш яхшироқдир. Уни ерга қўймасдан олдин ўтириш макруҳдир.
Қабрни лаҳад қилиб кавланади ва қабрнинг ичига маййитни қибла томонидан киритилади. Маййитни қўювчи “бисмиллаҳи ва ъалаа миллати Расулиллаҳи” (Аллоҳнинг исми ила ва Расулуллоҳнинг миллатларида) дейди ва маййит қиблага юзлантирилади.
Кафаннинг тугуни ечилади ва (хом) ғишт, қамишлар терилади. Эркакникидан фарқли ўлароқ аёл кишининг қабри тўсиб турилади. Лаҳадни пишган ғишт ва қуруқ ёғоч ила ёпиш макруҳдир. Тупроқ солинади ва қабр туянинг ўркачи каби қилинади.
بَا ب الشَّههي ه د
هوَ م ح سلهمٌ طَاههرٌ بَالهغٌ . ق تهلَ ظ حلمًا وَلَِح هَ يَ ح ب بههه مَالٌ، وَلَِح يَ حرتَثَّ،
فَ ي حن زَع عَحنه غَحي ر ثَ حوبههه وَي زَا وَي حن قَ ص لهيَتهمَّ كَفَن ه ، وَلاَ ي غَسَّل وَلاَ
ي صَلَّى عَلَحيهه، وَي ح دفَ بهدَهمهه .
وَغ ه سلَ مَ حَ وه جدَ قَتهيلاً هفي هم ح صرٍ لاَ ي حعلَ م قَاتهل ه ، أَحو جهرحَ وَاحرتَثَّ،
بهأَ ح ن نَامَ، أَحو أَكَلَ، أَحو شَهربَ، أَحو ع ولهجَ، أَحو آوَاه خَ حيمَةٌ، أَحو ن هقلَ هم الحمَحعرَكَهة حَيًّا، أَحو بَهقيَ عَاقهلاً وَقحتَ صَلاَةٍ كَهاملٍ، أَحو أَحوصَى بهشَ ح يءٍ،
وَ صله يَ عَلَحيهه .
وَإه ح ن ق تهلَ له ه سعَايَةٍ، أَحو بَ غحيٍ، أَحو قَطحه ع طَهريقٍ، غ ه سلَ وَلاَ ي صَلَّى
عَلَحيهه .
ШАҲИД БОБИ
Шаҳид - таҳоратли, балоғатга етган, зулм ила қатл қилинган, қатл ила мол (дия) вожиб бўлмаган ва (урушда яралангач) узоқ қолмай вафот топган мусулмондир.
Ундан кийимидан бошқа нарсалари ечиб олинади. Кафани мукаммал бўлиши учун кийими зиёда ёки ноқис қилинади. Уни ювилмайди ва унга жаноза намози ҳам ўқилмайди. Уни қони ила дафн қилинади.
Мисрда ўлдирилган ҳолда топилган ва қотили билинмаган маййит, жароҳатлангач бирор муддат ҳаёт бўлиш, ухлаш, таом ейиш,
ичимлик ичиш, даволаниш, чодирга олиб кирилиш, маърака майдонидан тирик ҳолда олиб чиқилиш, ақли жойида бўлган ҳолда тўлиқ бир намоз вақтича ҳаёт бўлиш ёки бирор нарса васият қилиш каби ҳаётдан фойдаланган мусулмон ювилади ва унга жаноза намози ўқилади.
Жиноятлар, қўзғолончилик ва қароқчилик қилгани сабабидан қатл қилинганлар ювилади, уларга жаноза ўқилмайди.
بَا ب صَلاَةه ا ح لَْحو ه ف
إهذَا ا ح شتَدَّ خَحو ف الحعَ د هو جَعَلَ اح ه لإمَام أ مَّةً حَ نَوَ الحعَ د ه و، وَصَلَّى
بهأ ح خرَى رَح كعَةً هفي الثُّ نَائه ه ي، وَرَح كعَتَ حه ين هفي غَحه يْهه وَمَضَ ح ت هَ ه ذهه إه لَحيهه،
وَجَاءَ ح ت تهحلكَ وَصَلَّى هبِه ح م مَا بَهقيَ وَسَلَّمَ وَ ح حدَه وَمَضَ ح ت إهلَحيهه،
وَجَاءَ ح ت احلأ ح خرَى وَأَتَََّ ح ت بهلاَ هقرَاءَةٍ، ثَُّ احلأ ح خرَى وَأَتَََّ ح ت هبَِا.
وَإه ح ن زَا ا ح لَْحو ف صَلُّوا رح كبَانًا ف رَا ىَْ، بههإيََاءٍ إهلََ أَ ه ي ه جهَةٍ
قَدَ روا. وَي حف ه س دهَا الحهقتَا ل وَالحمَ ح ش ي وَالرُّ كو ب .
Давоми бор...
МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ
китобидан
«орқага