МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ 7-қисм
15 июн 2020 й.
1077 марта ўқилди.

 

МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ

7-қисм

НАМОЗ МАКРУҲЛАРИ ФАСЛИ
Хушуънинг таркига сабаб бўладиган ҳар қандай ҳолат, қўлини белига қўйиш, сажда қилиш учун бир мартадан ортиқ тошларни текислаш, пешонасига теккан тупроқни артиш, салласининг пешига сажда қилиш, билакларини ерга тираш, сочини турмаклаш, кийимни осилтириш ва шимариш, имомга хос макон қилиш, масжидда туриб меҳробга сажда қилиш бундан мустасно, олдиндаги сафда жой бўла туриб кейинги сафда туриш – макруҳдир.
Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида, пешонасида - орқа ҳамда ости мустасно - ҳайвон сурати бўлиши макруҳ. Сурат жуда кичик бўлса ёки боши ўчирилган бўлса, майли.
Уринган кийимда ва бош яланг - хорликни изҳор қилишдан бошқа ҳолда - намоз ўқиш ёки ўқиладиган нарсани санаш, масжиднинг эшигини қулфлаш, унинг томида жинсий яқинлик ва қазои ҳожат қилиш – макруҳдир. Ичида намозхонаси бор уйда бу нарсалар макруҳ эмас. Шунингдек, масжидни зийнатлаш, намоз ўқимаётган одамнинг орқасига қараб намоз ўқиш, намозда илон ва чаённи ўлдириш ҳам макруҳ эмас.
Кичик масжидда намозхоннинг олдидан ўтиш ила гуноҳкор бўлинади. Аммо ундан бошқа жойда саждагоҳига назар солиб ўқиётган намозхоннинг кўзи етадиган жойдан ўтган гуноҳкор бўлади.
Агар намозхон дўкон устида ўқиётган бўлса ва олдидан ўтаётган одамнинг барча аъзоси унинг барча аъзоларига тенглашса, ўтувчи гуноҳкор бўлади.
Намозхоннинг олдидан ўтишда гуноҳкор бўлиш унинг икки қошидан бирининг тўғрисига санчиб қўйилгувчи бир аршин миқдоридаги ва бармоқ йўғонлигидаги сутраси бўлмагандадир.
Имомнинг сутраси барчага кифоя қилади. Уни ўтиш эҳтимоли ва йўл бўлмаганда тарк қилиш жоиздир. Сутра бўлмаганда ва ўтувчи намозхон билан сутрасининг орасидан ўтганда тасбиҳ ва ишора билан қайтарилади.
فَ ح صلٌ )هفي الح ه وتحهر وَالنَّ وَافهه ل ( 
الح ه وتح ر ثَلاَ ث رَكَعَاتٍ وَجَبَ بهسَلاَمٍ، وَقَ حبلَ ر كوه ع الثَّالهثَهة ي كَه بّ
رَافهعًا يَدَيحهه، ثَُّ يَ حقن ت فهيهه أَبَدًا ونَ غَحه يْهه، وَيَ حقرَأ هفي ك ه ل رَح كعَةٍ همحنه
الحفَاهتََةَ وَ سورَةً، وَيَ حتبَ ع الحقَانهتَ بَ حعدَ ر كوه ع الح ه وتحهر لاَ الحقَانهتَ هفي
الحفَ ح جهر، بَ ح ل يَ ح س ك ت . 
 
ВИТР ФАСЛИ
Бир салом билан уч ракъатли Витр ўқиш вожибдир. Учинчи рукуъдан олдин икки қўлини кўтариб такбир айтади ва «қунут» дуосини ўқийди. “Қунуи” доимо витрда ўқилади, бошқа намозда йўқдир. Витрнинг ҳар ракъатида «Фотиҳа»ни ва бир сурани қироат қилади. Иқтидо қилувчи қунутнинг рукуъидан кейин қунут ўқишда имомга эргашади. (Шофеъий мазҳабида ўқилувчи) Бомдоднинг қунутида имомга эргашмайди, сукут сақлайди.
فَ ح صلٌ )هفي السُّنَ ه ( 
وَ س قَ حبلَ الحفَ ح جهر وَبَ حعدَ الظُّحههر وَالحمَ حغهر ه ب وَالحهعشَاهء : رَح كعَتَا ه ن،
وَقَ حبلَ الظُّحههر وَا ح لْ معَهة وَبَ حعدَهَا أَحربَعٌ بهتَ ح سلهيمَةٍ . وَ ح بهبَ احلأَحربَ ع قَ حبلَ
الحعَ ح صهر، وَ ح بهبَ قَ حبلَ الحهعشَاهء وَبَ حعدَه . وَ كهرهَ مَهزي د النَّ حف ه ل عَلَى أَحربَعٍ
بهتَ ح سلهيمَةٍ نَ هَارًا، وَعَلَى ثََ انٍ لَحيلا . وَاحلأَحربَ ع أَفحضَل هفي الحمَلَوَيح ه . 
СУННАТ НАМОЗЛАР ҲАҚИДАГИ ФАСЛ
Бомдоддан олдин, Пешин, Шом ва Хуфтондан кейин икки ракъат, яна, Пешин, Жумъадан олдин ва Жумъадан кейин бир салом билан тўрт ракъат намоз ўқиш суннатдир. Асрдан, Хуфтондан олдин тўрт ракъат ва Ҳуфтондан кейин тўрт ракъат намоз ўқиш мустаҳабдир. Кундузи ўқилувчи нафл намозларни бир салом билан тўрт ракъатдан, кечаси ўқилувчи нафл намозларни бир салом билан саккиз ракъатдан ортиқ қилиш - макруҳдир. Кундузи ҳам, кечаси ҳам намозларни тўрт ракъатда бир саломдан ўқиш афзалдир.
وَلَهزمَ النَّ حفل بهالشُّ روه ع، إهلاَّ بهظَ أَنَّه عَلَحيهه . وَق ه ضيَ رَح كعَتَا ه ن لَحو
نَ قَضَ هفي الشَّحف ه ع احلأَوَّهل أَحو هفي الثَّاهنِ . وَتَ حر ك الحهقرَاءَةه هفي رَح كعَ هَ تَ
الشَّحف ه ع احلأَ وهل ي حب ه طل التَّ ح حهريََةَ ه عحندَ أَهبِ حَنهيفَةَ، وَه عحندَ مَُمَّدٍ هفي رَح كعَةٍ،
وَه عحندَ أَهبِ ي و سفَ لاَ أَ ح صلا . بَ ح ل ي حف ه س د احلأَ اَْء . فَ يَ حق ه ضي أَحربَ عًا هعحندَ
أَهبِ حَنهيفَةَ فهيمَا تَ رَكَ هفي إه ح حدَى احلأَوَّهل مَعَ ك ه ل الثَّاهنِ أَحو ب حع ه ضهه .
وَه عحندَ أَهبِ ي و سفَ هفي أَحربَ ه ع مَسَائهلَ ي وجَ د التَّ حر ك هفيهَا هفي شَحفعَحه ين، وَهفي
الحبَاقهي رَح كعَتَ حه ين . وَه عحندَ مَُمَّدٍ رَح كعَتَ حه ين هفي الح ك ه ل . وَهإ ح ن لَِح يَ حقع ح د هفي
الحوَسَ ه ط، أَحو نَ وَى أَحربَ عًا وَأَتَََّ اثح نَ حه ين، فَلاَ شَ ح يءَ عَلَحيهه . وَيَ تَ نَ فَّل رَاكهبًا
موهميًا خَاهرجَ الحه م ح صهر إهلََ غَحه يْ الحهقحب لَهة، وَقَا ه عدًا مَعَ ق ه درَةه قهيَاهمهه . وَ كهرهَ
قَا ه عدًا بَ قَاءً، وَإه ه ن افح تَتَحَ رَاكهبًا وَنَ زَلَ، بَ نَ . وَبهعَ ح ك ه سهه فَسَدَ . 
Нафл намозга киришиш ила ўша намозни тугатиш намозхонга лозим бўлиб қолади. Аммо, киришган намозига “ўқишим лозим” деган гумон ила киришган бўлса, ундай эмас. Агар (нафл намозларда) биринчи жуфт ракъатда ёки иккинчи жуфт ракъатда нафлни бузса, икки ракъат намоз қазо қилади.
Биринчи жуфтнинг иккала ракъатида ҳам қироатни тарк қилиш, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздиларида, такбири таҳримани ботил қилади. Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг наздиларида, биринчи жуфтнинг бирорта ракъатида бўлса ҳам қироатни тарк қилиш, такбири таҳримани ботил қилади. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг наздиларида қироатни тарк қилиш асло такбири таҳримани ботил қилмайди, у кишининг наздиларида намознинг адосини фосид қилади.
Бас, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздиларида, биринчи жуфтнинг бирор ракъатида қироатни тарк қилиш билан бирга иккинчи жуфтнинг ҳаммасида ёки баъзисида тарк қилса, тўрт ракъатни қазо қилади.
Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг наздиларида, қироат тарк қилинишининг тўрт кўринишда иккала жуфтликда қироатни қисман ёки бутунлай тарк қилиш мавжудлиги сабабидан, тўрт ракъатни қазо қилади. Юқоридагилардан бошқа кўринишларда икки ракъатни қазо қилади.
Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг наздиларида, барча кўринишларда икки ракъатни қазо қилади холос.
Агар ўртада ташаҳҳудга ўтирмаган бўлса ёки тўрт ракъатни ният қилган бўлиб, икки ракъатни тамом қилса, унга ҳеч қанча намоз лозим бўлмайди.
Шаҳардан ташқарида уловга минган ҳолида имо билан, қиблага қарамай нафл намоз ўқиш, тик туришга қодир ҳолида ўтириб нафл намоз ўқиш - жоиз. Тик турган ҳолда намозни бошлагач ўша намозни беузр ўтирган ҳолида тугатиш - макруҳдир.
Уловга минган ҳолида намоз бошлаб сўнгра уловдан тушса, келган жойидан давом эттиради. Бунинг аксида, намоз фосид бўлади.
فَ ح صلٌ )هفي الصَّلاَةه التَّ رَاهوي ه ح ( 
وَ س التَّ رَاهوي ح قَ حبلَ الح ه وتحهر أَحو بَ حعدَه ، وَعَلَى ك ه ل تَ حرهويَةٍ جَ حلسَة بهقَ ح دهرهَا. وَ س ا ح لَْحت م مَرَّةً، وَلاَ ي حت رَ ك لهكَسَه ل الحقَحوهم، وَلاَ ي وتَ ر هبَِمَاعَةٍ
خَاهرجَ رَمَضَانَ . 
 
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ
Таровеҳ намози Витрдан олдин ёки кейин суннатдир. Ҳар тўрт ракъатдан кейин ўша тўрт ракъат миқдори дам олиб ўтирилади. Рамазонда бир маротаба хатм қилиш суннатдир. Уни қавмнинг дангасалиги туфайли тарк қилинмас. Рамазондан бошқада ойларда Витрни жамоат ила ўқилмайди.
فَ ح صلٌ )هفي صَلاَةه الح ك سو ه ف وَا ح لْ سو ه ف وَا ه لا ح سته ح سقَاهء ( 
ه عحندَ الح ك سو ه ف ي صَله ي إهمَام ا ح لْ معَهة بهالنَّا ه س رَح كعَتَ حه ين نَ حفلاً، مخحهفيًا
مطَ ه ولاً هقرَاءَتَه فهيههمَا، ثَُّ يَ ح دع و حَتََّّ تَ حنجَلهيَ الشَّ ح م س . وَإه ح ن لَِح
حَ ي ضحر، صَلُّوا ف رَا ىَْ، كَا ح لْ سو ه ف .
وَا ه لا ح سته ح سقَاء عَاءٌ وَا ح ستهغحفَارٌ م ح ستَ حقبهلا . وَهإ ح ن صَلُّوا ف رَا ىَْ
جَازَ . وَلاَ يَ حقله ب هر اَْءَه ، وَلاَ حَ ي ض ر هذه ميٌّ . 
КУСУФ, ХУСУФ ВА ИСТИСҚО
НАМОЗИ ҲАҚИДА ФАСЛ
Қуёш тутилганда Жумъанинг имоми одамлар билан икки ракъат нафл намоз ўқийди. Иккала ракъатда қироатни махфий ва узун қилади. Намоздан сўнг қуёш очилгунича дуо қилиб туради. Имом ҳозир бўлмаса, хусуфдаги (ой тутилгандаги) каби намозни якка-якка ўқийдилар.
Истисқо қиблага қараган ҳолда дуо қилиш ва истиғфор айтишдан иборатдир. Агар якка-якка намоз ўқисалар - жоиз. Имом ридосининг тескарисини ўгирмайди. Истисқода зиммий иштрок этмайди.
فَ ح صلٌ )هفي هإ حْرَا ه ك الحفَهريضَهة ( 
مَ حَ شَرَعَ هفي فَ حرضٍ فَأ هقيمَ ح ت، إه ح ن لَِح يَ ح س ج ح د لهلرَّح كعَهة احلأ ولََ، أَحو
سَجَدَ وَ هوَ هفي غَحه يْ ربَا ه ع يٍ : قَطَعَ وَاقح تَدَى، وَكَذَا فهيهه إهلاَّ بَ حعدَ ضَه م
أ ح خرَى. وَإه ح ن صَلَّى ثَالهثًا همحنه ي تهمُّه ثَُّ يَ حقتَ ه دي متَ نَ هفلاً، إهلاَّ هفي
الحعَ ح صهر . 
ФАРЗ НАМОЗГА ЕТИШИШ
Фарз намозга киришгач (ўша намозга) иқомат айтилиб қолса, биринчи ракъатга сажда қилмаган бўлса ёки тўрт ракъатли бўлмаган намозда сажда қилган бўлса, намозини бўлиб имомга иқтидо қилади. Тўрт ракъатли намозда бўлиб биринчи ракъатга сажда қилган бўлса, яна бир ракъат қўшиб намозини тугатади.
Агар тўрт ракъатли намоздан уч ракъатни ўқиган бўлса, уни тамом қилади ва нафлни ният қилиб имомга иқтидо қилади. Аммо Асрда бу ҳолатда иқтидо қилмайди.
وَ كهرهَ خ رو ج مَ حَ لَِح ي صَه ل هم حَ مَ ح س ه جدٍ أ ه ذنَ هفيهه، لاَ له مهقيهم جََْاعَةٍ
أ ح خرَى، وَلاَ لهمَ حَ صَلَّى الظُّحهرَ وَالحهعشَاءَ، هإلاَّ هعحندَ ا ه لإقَامَهة . وَهفي غَحه يْههَِا
يََح ر ج وَهإ ح ن أ قهيمَ ح ت . وَيَ حت ر ك سنَّةَ الحفَ ح جهر وَيَ حقتَ ه دي، مَ حَ لَِح ي ح دهرح كه هبَِح معٍ هإ ح ن
أَ اَّْهَا. وَمَ حَ أَحْرَكَ رَح كعَةً همحنه صَلاَّهَا ولاَ يَ حق ه ضيهَا إهلاَّ تَ بَ عًا لهفَحر ه ضهه . وَيَ حت ر ك
سنَّةَ الظُّحههر هفي ا ح لْاَلَحه ين وَيَ حقتَ ه دي، ثَُّ يَ حق ه ضيهَا قَ حبلَ شَحفهعهه، وَغَحي ر هَِا لاَ
ي حق ه ضي أَ ح صلا .
Азон айтилган масжиддаги одам ўша намозни ўқишдан аввал чиқиши макруҳдир. Аммо ўзга жамоатнинг намозини қоим қилувчига макруҳ бўлмайди. Шунингдек, Пешин ва Хуфтонни ўқиб бўлганларга токи иқома айтилмас экан масжиддан чиқишлари макруҳ бўлмайди. Улардан бошқа намозларда (улардан кейин нафл намоз ўқилмаганлиги сабабидан) иқома айтилган бўлса ҳам чиқишлари макруҳ бўлмайди.
Бомдоднинг суннатини ўқиса Бомдоднинг фарзига етиша олмайдиган бўлса, суннатни тарк қилади ва иқтидо қилади. Агар фарздан бир ракъатга етадиган бўлса ҳам, суннатини тамом қилади.
Бомдод намози қазо бўлганидагина Бомдоднинг суннатини фарзига қўшиб қазо қилади холос.
Икки ҳолатда ҳам Пешиннинг тўрт ракъат суннатини тарк қилиб, иқтидо қилади. Сўнгра унинг қазосини икки ракъат суннатидан аввал ўқийди. Ушбу икки суннат намоздан (Бомдоднинг икки ракъати ва пешиннинг аввалги тўрт ракъати) бошқаларини мутлақо қазо қилмайди.
فَ ح صلٌ )هفي قَضَاهء الحفَوَائه ه ت ( 
ف هرضَ التَّ حرتهي ب بَ حينَ الح ف رو ه ض ا ح لَْ ح مسَهة وَالح ه وتحهر فَائهتًا كلُّهَا أَحو
بَ حع ضهَا، إهلاَّ إهذَا ضَاقَ الحوَقح ت، أَحو نَ ه سيَ، أَحو فَاتَ ح ت ه ستٌّ .
Давоми бор...

МУХТАСАРУЛ ВИҚОЯ МАТНИ 
китобидан
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:14
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram