Нега ўлимга тик боқишдан қўрқамиз?
14 апрел 2024 й.
1130 марта ўқилди.

Нега ўлимга тик боқишдан қўрқамиз?
Аллоҳ таоло бу дунёни ва ундаги барча мавжудоту махлуқотларни Ўзининг азалий қудрати ила яратди. Аллоҳ бу дунё ва ундаги ашёларни яратар экан экан, ҳар бирини вақтию меёри билан, ўлчову-тарозу билан яратди. 
Аллоҳ таоло каломи Қуръонда “У(Аллоҳ), ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканларингизни синаш учун яратди”, деб марҳамат қилди. Демак, дунё юзини кўрган ҳар қандай мавжудод борки куни келиб дунёни тарк этиши бор, ҳар бир инсоннинг ажали етиши бордир. Айни мана шу “ўлим” аталмиш ҳақиқат ҳар бир инсонни бошида бор. Баъзан, ушбу ўлим кимдир учун роҳат бўлса, қимдир учун азоб, баъзилар у томон талпинса, баъзилар ундан қочади. Асл ҳақиқат шуки, биз юқорида айтилинган қайси ҳолатда бўлмайлик барибир ажал бизга етади. 
Лекин, инсонлар орасида ўлим эсланганда, ўлим ҳақида сўз борганда аксариятда қўрқув ҳиссиёти уйғонади ёки ўлимни ёмон тасаввур қилиб мавзудан четланишга ҳаракат қилади. Ваҳоланки, сарвари коинот Пайғамбаримиз ўлимни эслашликка, ўликларни эслашликка тарғиб қилганлар. Шу ўринда савол туғилади ўлимни яхши кўриш керакми, ундан қўрқиш керакми? 
Машҳур тобиъийнлардан бўлган, саҳобаларни кўриб уларни хизматини қилган Салама ибн Дийнор (кунялари Абу Ҳозим) (р.а)га ўша даврнинг подшоҳи бўлган Сулаймон ибн Абдулмалик ҳаж мавсумида ҳаж қилиш учун борганида айнан шу саволни берди. Яъни: 
Эй Абу Ҳозим, бизга ўзи нима бўлди, нега ўлимни ёмон кўрамиз?
Чунки бу дунёингизни обод қилиб, охиратингизни хароб қилган сизлар. Обод жойдан чиқиб, харобага боришни хохламайсиз-да.
Тўғри айтасиз эй Абу Ҳозим. Қани эди эртага Аллоҳнинг ҳузурида бизга нима бўлишини билсам.
Қилган амалингни Аллоҳнинг китобига рўбарў қил.
Уни (амалларимни) Аллоҳнинг китобидан қандай топаман?
Аллоҳ таоло айтади: “Албатта яхшилар (мўминлар) неъмат (жаннат)дадирлар. Фожирлар (кофирлар) эса дўзахдадирлар” (Инфитор сураси, 13-14-оятлар).  
Ривоятдан келиб чиқиб “мен ўлимни ёмон кўраманми?” деб  ўзимизга ўзимиз савол берайлик. Жавобини эса амалларимизни ақл тарозимизга тортиб, Инфитор сурасининг 13-14-оятларига мос келиш келмаслиги билан таққослаб кўрайлик. Зотан одамзод эшикдан кириб келганида ҳеч вақоси йўқ эди. Бир парча матога ўраб бешикка солдилар. Ўсди. Илм ўрганди. Улғайди. Касб ўрганди. Мол-дунё топди. Уйли жойли бўлди. Уй солди. Урушди. Талашди. Тортишди. Маркабли бўлди. Яна уй солди. Ўғлига. Уй солди. Наверасига. Тўйлар қилди. Маишат қилди. Бировга яхши кўринди. Бировга ёмон кўринди. Чарчади. Тугади. Бир парча матога ўраб тобутга солдилар. Аллоҳ уммати Муҳаммад (с.а.в.)ни Ўз ҳидоятидан адаштирмасин!
Бухоро шаҳар “Саид по Банди Кушо” масжиди
имом-хатиби Яҳёев Нуруллоҳ 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:59
Пешин: 13:10
Аср: 16:20
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:35
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram