РАМАЗОН ЮКСАЛИШ ОЙИ
08 март 2026 й.
248 марта ўқилди.
РАМАЗОН ЮКСАЛИШ ОЙИ
Рамазонни қарши олишимиз – жуда катта хурсандчилик ва Аллоҳ томонидан Одам фарзандига берилган улкан неъматлардан биридир.
Рамазон – бу чексиз раҳмат дарёси бўлиб, бизнинг ҳаёт уммонимизга оқиб кирувчи ва уни покловчи омилдир. Бу қалбларимизни тубигача кирувчи нурдир. Ва ниҳоят бу навбатдаги барча нарсани ўзгартириш ва фахр билан: «Мен мусулмонларданман, ва ўз динимни амрига бўйинсунувчиман» –дейиш имкониятидир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан бизга душманларнинг душмани, лаънатланган, етти осмондан қувилган иблис бу барака ойида занжирбанд холатда бўлиб бизга зарар етказа олмаслигини биламиз. Айнан шу ҳолат эътиборидан биз аниқ биламизки, иблис аслида ҳеч қачон бизнинг йўлимизда асосий тўғаноқ бўлмаган. Ҳақиқатда эса аввал ҳам ҳозирда ҳам ўзимизнинг худбин нафсимиз, бизга асосий тўғаноқ ҳисобланади. Асов от каби уни вақтида жиловламасак у бизни ҳалокат сари етаклайди.
Бу ойнинг фазилатлари ва ҳикматлари ҳақида жуда кўп гапирилган ва ёзилган, мен катта олим ва уламоларнинг сўзларига бирор бир янги нарса қўшишим амри маҳол. Бу кичкина мақоламда бир нечта тавсияларни келтираман. Ожизона фикрим бўйича тавсиялар энг яхши бўлмаса ҳам уларни ҳаётга тадбиғи ва одат тусига айланиши жуда фойдали бўлади.
1.Қуръон тиловати
Китобларнинг китоби, ваҳий ва илм нури –Қуръон, ўқилган ҳар бир харфи учун чексиз ажрлар оладиган китобимиз. Амалда бир кунда 20 дақиқани Қуръон ўқишга ёки хос суралар тиловатига ажратсак (агар сиз энди бошлаган бўлсангиз, унда 20 дақиқа ўқишни ўрганиш учун) ва ҳосил бўлган савобни мусулмон умматига бахшида этсак, хоссатан биз хафа қилиб қўйган инсонларга бу жуда катта ажрларга сабаб бўладиган иш.
Бу кўринишидан мураккаб бўлмаган ибодат тури бўлиб, қиёмат куни, Аллоҳнинг раҳматига жуда мухтож бўлиб турганимизда мезонда Аллоҳнинг меҳрибонлиги сабаб тош босадиган амал бўлади.
2. Садақа
Гиппократни сўзидан: «Ўзгаларга ёрдам бериб –ўзимни қутқараяпман».
«Садақа» сўзи биз билгандек жуда чуқур маънони ўзида мужассамлаштирган.
Мусулмонга берилган ҳар қандай ёрдам садақа ҳисобланади. Бу каби аксарият ҳолатларда қилинаётган савобнинг хажми эмас, ундаги ихлос муҳим аҳамият касб этади. Ҳар қандай амални холис Аллоҳ учун қилиб, ниятимизни соф, мунофиқликдан, риёдан ҳоли қиламиз.
3. Муносабатларни тиклаймиз. Кимнидир хафа қилган, алоқаларни тиклаймиз. Хақ бўла туриб бировдан узр сўрашчалик оғирроқ иш бўлмаса керак. Аммо шундай қилганларга Жаннатдаги қаср башорати берилган.
4. Ўтмишни «ёқамиз»
Рамазон ойигача сиз ким эдингиз ?
Худбин ва мижғов?
Балким хасис ва дангаса?
Буниси муҳим эмас, чунки олдимизда ҳамма нарсани ўзгартириш имконияти турибди. Ўзини ислоҳ қилиш ҳам кичик иш эмас. Бир варақ қоғоз олиб яқин кишиларимизнинг фикрича биз анча аввал халос бўлишимиз керак бўлган ўз камчиликларимизни ёзиб чиқамиз. Кундаликка ўхшаш нарса тутсак бўлади ва ўз устимизда назорат хулосаларни қайд этиб борамиз. Неча марта жаҳлимиз чиққанини ва сабабларини ёзамиз. Буни алоҳида белгилаб, бу гуноҳни бошқа қилмасликка кўп куч ажратиб, таг томири билан йўқотишга ҳаракат қилинг. Ўзингиздаги нозик жиҳатларни иродангиз билан енгишга ҳаракат қилинг натижада ишонинг сизни умуман дунёни тубдан бошқа ҳолатда қабул қилувчи одам бўлиш кутиб турибди. Бу иш шунга арзийди, биродарлар!
Тилавов Фаррух,
Ромитан туман “Амир Хамза” жомеь масжиди имом-хатиби
«орқага















