Сукут - мусулмон одоби
14 декабр 2021 й.
672 марта ўқилди.
Сукут - мусулмон одоби
Кўп гапириш ёмон одатлардан. Зарур бўлмаган гапларни керагидан ортиқ гапириш маҳмадоналик дейилади. Ато ибн Рабоҳ айтади: "Сизлардан олдингилар ортиқча гапни ёқтирмас эдилар. Улар Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг суннатларидан бошқа ёки яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва тирикчилик учун энг зарур ишларни ҳожат доирасидагина гапиришдан бошқасини ортиқча гап деб ҳисобларди".
Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: "Тилини ортиқча сўздан тийган ва молидан ортиқчасини инфоқ қилган киши нақадар саодатли!" (Бағавий ривояти).
Ривоят қилинадики, Сулаймон алайҳиссалом ҳийлакор жинлардан бирини одамлар орасига жўнатди ва уни кузатиш учун яна бир нечтасини тайинлади. Улар Сулаймон алайҳиссаломга ҳалиги жиннинг бозорга боргани, кейин бошини кўтариб, бир осмонга, бир одамларга қарагани, сўнгра бошини чайқаб қўйганини айтишди. Сулаймон алайҳиссалом уни чақириб, бу ҳақида сўраганида жин: "Одамларнинг боши узра нималарнидир шитоб билан ёзиб бораётган фаришталар ва шитоб билан беҳуда ишларга шўнғиётган одамлардан ҳайратга тушдим" деб айтди.
Ҳазрати Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) тилини гапдан тийиш учун оғзига тош солиб юрарди. У тилига ишора қилиб: "Бу мени кўп балоларга дучор этди" дерди.
Бугунги кунда биз мусулмонлар қай даражада сукут қилиб, тилимизни нималарни сўзлашликга ва вақтимизни нима ишларга сарфлаб турипмиз.
Шофиркон туман "Искогаре" жомеъ масжид
имом-хатиби Тоштемир Назаров
«орқага