ВАТАН ФИДОЙИЛИГИ
13 январ 2022 й.
677 марта ўқилди.

 ВАТАН ФИДОЙИЛИГИ

 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб борганларидан сўнг туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамани эслаб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”, деганлар. Демак, ватанни севиш, туғилиб ўсган ердаги бор нарсаларни ардоқлаш, узоққа борилганда соғиниб яшаш ҳар бир кишида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғулардир.
Ҳар бир инсоннинг киндик қони тўкилган ери бу унинг жонажон Ватани бўлади, дейилади, қайсидир маънода бу сўз тўғри, аммо энг тўғрироғи Ватан бу энг аввало ота-боболарининг покиза хоклари ила шарафланган юртдир. Бўлмаса, хорижда туғилган ўзбеклар “Ватан!” дея Ўзбекистонга интилмас эдилар. Ота-онага, Ватанга бўлган муҳаббат фазилати фақатгина Одам болаларига берилган. Шундай экан, Ватан қадрига етмаслик, уни ардоқламаслик, энг аввало Яратган инъом этган неъматларига ношукрлик, беписандлик ва одамий фазилатларидан чиқишликдир.
Воқеъ: Бобур Мирзонинг вафотлари яқин қолганда. Шундай васият қилдилар. “Мен вафот этганимдан кейин мени қабримни Ватанимга яқин бўлган бирор тоққа кўминглар, тоинки Она юртимнинг шамоли ҳеч бўлмаганда қабримнинг устидан эсиб турсин ва яна иложи борича Андижондан бир сиқим тупроқ олиб келинг-да, қабрим узра сепинг, Ватаним тупроғи кўзимга тўтиё бўлсин”. Мана шу васиятга кўра у кишининг навераларидан бири Агра шаҳридан Қобул адирларининг бирига олиб келиб кўмади.
Чумолидан тортиб, филгача ўзи туғилган, емиш ейдиган жойини авайлайди, лозим бўлганида жон-жаҳди билан ҳимоя қилади. Қани, чўп олиб арининг уясини бузишга уриниб кўринг-чи? Ҳатто жонзотларда ҳам “Ватан” деган тушунча мавжуд. Бу тушунча эса улар ўз инларини ҳимоя қилаётганларида гавдаланади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юрт сарҳадларида Ватанни ҳимоя қилиб, жонини Она юрт учун фидо қилишга тайёр бўлган ҳарбий ҳақида шундай марҳамат қилдилар:
 “Икки кўз борки, уни дўзах куйдирмайди:  Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз ва Туни билан Аллоҳ йўлида соқчилик қилган кўз”
“Кимики Аллоҳ йўлида Султонига итоат қилган ҳолда мусулмонларнинг орқасидан уларни қўриқласа, ҳечам унинг кўзи дўзахни кўрмайди”
Ҳар бир киши ўз Она Ватанини қўлидан келгунга қадар ҳимоя қилиши лозим. Эркаклар ўз қувватлари ила аёллар эса фарзандларини юрт муҳаббат билан уйғун ҳолда тарбиялашлари, келажак миллатни тўғри йўлга бошлаган бўладилар. Ҳар бир касб эгаси ҳам ўз касби орқали она юртига бўлган фидойилигини кўрсатиши мумкин. Ватан тараққиёти ҳавойи тушунча эмас, балки аниқ бир ҳаракатдир, бу ҳаракатнинг асоси ҳар бир одамнинг ташаббусидан бошланади. Яъни ҳар бир инсон ўзининг юртидан чиққан маҳсулотни сотиб олишлиги, мамлакат ривожи учун бир заррадек кўринсада, бироқ ана ўша зарралардан тараққиёт бошланади. 
       
 
  Ромитан туман "Хокимулломир" жомеъ масжид имом-хатиби Ғолиб Муротов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:34
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram