ОТАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ
22 август 2024 й.
149 марта ўқилди.

 ОТАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Aл-Aдаб ал-Муфрад” асарларидаги кейинги боб “Отага яхшилик қилиш” боби. Биринчи ҳадис Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ : قِيلَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ، مَنْ أَبَرُّ ؟ قَالَ : أُمَّكَ ، قَالَ : ثُمَّ مَنْ ؟ قَالَ : أُمَّكَ ، قَالَ : ثُمَّ مَنْ ؟ قَالَ : أُمَّكَ ، قَالَ : ثُمَّ مَنْ ؟ قَالَ : أَبَاكَ.
“Эй Aллоҳнинг расули кимга яхшилик қилай?”, дейилди. 
-“Онанга”, дедилар.
-“Сўнг кимга”? деди,
-“Онанга”, дедилар.
-“Сўнг кимга”? деди,
-“Онанга”, дедилар.
-“Сўнг кимга”? деди,
-“Отанга“ дедилар.
Кейинги ҳадис ҳам шунга ўхшаш Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، أَتَى رَجُلٌ نَبِيَّ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ : مَا تَأْمُرُنِي ؟ فَقَالَ : بِرَّ أُمَّكَ ، ثُمَّ عَادَ ، فَقَالَ : بِرَّ أُمَّكَ ، ثُمَّ عَادَ ، فَقَالَ : بِرَّ أُمَّكَ ، ثُمَّ عَادَ الرَّابِعَةَ ، فَقَالَ : بِرَّ أَبَاكَ.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб: “Менга нима буюрасиз?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанга яхшилик қилмоқликни” дедилар. 
Сўнг яна қайтиб онанга яхшилик қилмоқликни дедилар. Сўнг яна қайтиб онанга яхшилик қилмоқликни дедилар. Сўнг яна қайтиб онанга яхшилик қилмоқликни дедилар. 
Сўнг яна қайтиб туртинчи марта отанга яхшилик қилмоқликни дедилар”. 
Инсонни дунёга келишига сабабчи бўлган, сўзи қалб шифоси бўлган, оила таьминоти зиммасига бўлган, фарзандларига меҳрибон бўлган азиз инсон отадир. Онага яхшилик қилиш қандай фазилатга эга бўлса, отага яхшилик қилиш ҳам шундай катта фазилатга эгадир.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Фарзанд ўз отасини қулликда топиб уни сотиб олиб, уни озод қилмагунича уни ҳаққини адо эта олмайди”, дедилар.
Биз қанча ота-онамизга хизмат қилсакда, ҳақларини адо эта олмас еканмиз.  
وعن عمرو بن شعيب، عن أبيه، عن جده رضي الله عنه قال: جاء رجل إلى النبي صلى الله عليه وآله وسلم، فقال: إن أبي اجتاح مالي، فقال: أنت ومالك لأبيك
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир одам келиб, “Эй Aллоҳнинг расули отам менинг изнимсиз молимдан олади”, деди.
“Сенинг ўзинг ҳам молинг ҳам отангникидир”, дедилар.
 Имом Aбу Довуд ва Имом Aҳмад ривояти.
Ота-онанинг хизматида бўлиш, мол-мулкини сарф этиб дуосини олиш фарзандлик бурчимиздир. 
Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram