Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун Зулҳижжанинг ўн кунига қараганда Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада қоимлик қадр кечасида қоимликка баробардир», дедилар» (Имом Термизий, Ибн Можа ва Байҳақий ривояти).
Каъбанинг ичида фарз ва нафл намозлар – орқасини ўз имомининг орқасига қилиб ўқиса ҳам - саҳиҳдир. Аммо орқаси ўз имомининг юзига бўлиб қолса, бўлмайди.
Жаноза ўқилмасдан дафн қилинган маййитга шишиб кетгани гумон қилинмас экан, (қабри устида) жаноза ўқилади. Уловга минган ҳолда жаноза намози ўқиш жоиз эмас. Масжид ичида жаноза намозини ўқиш макруҳдир.
Мусофир - ўз юртига киргунича ёки бир шаҳар ёки қишлоқда ярим ой туришни ният қилмагунича ёки кўчманчи бўлиб, диёримиздаги саҳрода ярим ой туришни ният қилмагунича - тўрт ракъатли намозни қаср қилади.
Илк тарбияни болалар оиласида олади. Инсонлар дунёга гуноҳсиз келадилар. Гўдакнинг пок фитратини булғамасдан исломий хулқ-атвор асосида тарбиялаш, аввало, ота-оналарнинг вазифасидир.
Ҳар бир ишнинг қонун-қоидаси бўлганидек, бу одоб турининг ҳам ўзига яраша меъёрий жиҳатлари бор. Акс ҳолда, яъни ҳазил-мутойиба қилиш ҳаддан зиёда бўлса, мазахга айланиши ёки шундай тушунилиши мумкин.
Беш фарз намоз ва Витр намози орасида намозларнинг барчаси ёки бир қанчаси қазо бўлганида уларнинг кетма-кетлик тартибига риоя қилиш - фарздир.
Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида, пешонасида - орқа ҳамда ости мустасно - ҳайвон сурати бўлиши макруҳ. Сурат жуда кичик бўлса ёки боши ўчирилган бўлса, майли.






















