Бухоро ислом олами маданияти пойтахти
30 январ 2020 й.

 Бухоро шаҳри 2020 йилда "Ислом маданияти пойтахти" деб эълон қилинди. 

 
Бу мақомни ким беради?
 
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг  “Фан, таълим ва маданият” (ISESCO) тузилмаси ҳар йили араб мамлакатларидан битта, Осиё давлатларидан битта ва Африкадаги мусулмон давлатлардан битта, жами учта шаҳарга “Ислом маданияти пойтахти” унвонини беради.
 
Бу сафар Осиёдан Бухоро, араб давлатларидан Қоҳира, Африкадан Бамако (Мали) 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти мақомига муносиб топилди.
 
Пойтахт мақоми мазкур шаҳар маъмуриятлари зиммасига бир йил давомида исломий меросларни ҳамда шаҳарларнинг мусулмон дунёсидаги замонавий ролини намойиш этувчи қатор тадбирларни ўтказиш вазифасини юклайди. Ушбу пойтахтларнинг бирида Ислом ҳамкорлик ташкилоти маданият вазирларининг анжумани бўлиб ўтади.
 
2007 йилда бу фахрли мақом Тошкент шаҳрига берилганди.
 
Бухоро Марказий Осиёдаги энг қўҳна ва номдор шаҳарларидан бири бўлиб, Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган, унинг ёши 2500 йилдан ошиб кетган. Ислом маданияти пойтахти бўлмиш Бухоро азалдан “Бухорои шариф” деб улуғланиб келинади. Шаҳар марказининг каттагина қисми меъморий ҳудуд саналиб, унинг асосий қисмини мадрасалар ташкил этади. “Унинг “Қуббатул Ислом”, яъни “Ислом гумбази” деб номлангани ҳам бежиз эмас.

батафсил»

03 декабр 2019 й.

 

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) ҳар йили мусулмон мамлакатлардаги 3 та шаҳарни Ислом маъданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири Араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон давлатлардир

батафсил»

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram