Жаноза намози қандай намоз?
12 май 2022 й.
738 марта ўқилди.

Жаноза намози қандай намоз?

Жаноза намози фарзи кифоя бўлиб, ҳанафий мазҳаби бўйича дуо ҳисобланади.
Аллоҳ таоло айтади:
خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِمْ بِهَا وَصَلِّ عَلَيْهِمْ إِنَّ صَلَاتَكَ سَكَنٌ لَهُمْ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ
«Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир» (Тавба сураси, 103-оят).
Уламолар: “Бу ўринда дуодан мурод жаноза намози”, деганлар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ اتَّبَعَ جَنَازَةَ مُسْلِمٍ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا وَكَانَ مَعَهُ حَتَّى يُصَلَّى عَلَيْهَا وَيَفْرُغَ مِنْ دَفْنِهَا فَإِنَّه يَرْجِعُ مِنْ الْأَجْرِ بِقِيرَاطَيْنِ كُلُّ قِيرَاطٍ مِثْلُ أُحُدٍ وَمَنْ صَلَّى عَلَيْهَا ثُمَّ رَجَعَ قَبْلَ أَنْ تُدْفَنَ فَإِنَّهُ يَرْجِعُ بِقِيرَاطٍ رواه البخاري
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким иймон ва савоб умиди ила бир мусулмоннинг жанозасига қатнашса, жанозаси ўқилиб, дафнидан фориғ бўлингунча турса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғичадир. Ким жанозани ўқиса ва дафн қилинмай туриб қайтса, бир қийрот билан қайтади”, дедилар” .
Бухорий ривоят қилган.
Жаноза намозининг ҳикмати маййитга дуо ва шафоат қилишдир, албатта, бу ихлос билан бўлади.
.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: إِذَا صَلَّيْتُمْ عَلَى الْمَيِّتِ فَأَخْلِصُوا لَهُ الدُّعَاءَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон маййитга намоз ўқисангиз, унга дуони ихлос ила қилингиз”, дедилар”.Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар. 
Жаноза намози фарзи кифоя бўлиб, бир киши жаноза намозини ўқиши билан у бошқаларнинг зиммасидан соқит бўлади. Шунинг учун мусофир кишининг кўпчилик қатори жаноза намозида иштирок этиши сабабли бирор ноқулайлик келиб чиқадиган бўлса, қатнашмаса, гуноҳкор бўлмайди. Лекин мусофирдан бошқа жаноза намозини ўқувчи бўлмаса, ўқимай кетиши тарки фарз бўлиб, ўзининг ҳам, қолганларнинг ҳам гуноҳкор бўлишига сабабчи бўлади.
Ҳадисда келганидек, жаноза намози маййит учун дуо ва шафоат ҳисобланади. Бу икки нарса қабул бўлишига эса, жаноза ўқиган одам ихлос билан дуо қилиши лозим.
Жаноза намозини ўқишга энг лойиқ бўлган кишилар.
Жаноза намозида имом бўлишга энг лойиқ киши султон ҳисобланади. Чунки, Ҳусайн ибн Али(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда “Қачонки жаноза ҳозир бўлса, уни бошқадан кўра султон ўқиб бергани авлороқ” дейилган. Ҳусайн (р.а) акалари Ҳасан ибн Али(р.а) вафот эткан вақтда Мадина амири Саъд ибн Осни жаноза намозини ўқиб бериш учун имоматликка ўтказганликлари ҳам жаноза намозини ўқишга султон ҳақлирок эканлигига далолат қилади. Бизнинг юртларда султон жаноза намозига ҳозир бўла олмайди бундай ҳолатда ким жаноза намозини ўқийди дейилса: Султон ва қозилар томонидан тайинланган имомлар жаноза намозини ўқиб беради. Булар ҳозирги кунда жомеъ масжиди имом хатибларидир. Агар имом ҳам ҳозир бўлмаса ким ўқийди? Имом бўлмаган ҳолатда имомнинг ноиби ўқийди, у ҳам бўлмаса маййитнинг қариндошлари намозни ўқишади. Бундан келиб чиқадики маййитнинг бошқалар устида бўлган сўнгги ҳаққи маййитни то тупроққа қўйилгунча бўлган амалларининг барчаси тириклар учун лозим бўлади. Ва кафанлаш, жаноза намози ўқиш ва жанозани қабрга қўйилгандан кейин маййитнинг тириклар устида бўлган ҳақлари тугайди.
Ҳидоя китоби асосида

Ромитан тумани “Ҳазрати Бобо” жомеъ масжиди
имом-хатиби Суннатуллоҳ домла Фахриев
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram