КУФРГА БЕРИЛГАН ТАЪРИФ (2-ҚИСМ)
31 январ 2022 й.
873 марта ўқилди.

КУФРГА БЕРИЛГАН ТАЪРИФ (2-ҚИСМ)
КУФРИ АКБАР

Аввалги маълумотимизда куфрни икки қисмга яъни “куфри акбар” ва “куфри асғар”га бўлинишлигини маълум қилган эдик. Энди эса мана шу икки турдаги куфрга оид ҳолатларини кўриб чиқамиз.
Куфри акбар ўз эгасининг дўзахда абадий қолишини тақазо қилади. Яъни, шундай бир амаллар борки бу амални қилган инсон қилган иши учун абадий дўзахга маҳкум бўлади. Манбаларда бу каби амаллар иймонга тескари маъноларда келтирилади. Бу амалларни мисоллар билан ёритадиган бўлсак, уламолар куфри акбарга далолат қиладиган амалларни беш турга бўлишади:
1.Ёлғонга чиқариш куфри.
 Бу турга кирувчи куфр пайғамбарларни ёлғончига чиқариш ила юзага келади.
2.Бош тортиш ва кибр қилиш куфри. 
Ўзи билиб турса ҳам, иймонга келишига кибру ҳавоси цўл қўймаган бўлади. 
3.Юз ўгириш куфри. 
Бунда пайғамбарнинг сўзларини тинглашдан юз ўгиради. Уни тасдиқламайди ҳам. Унга дўст ҳам, душман ҳам бўлмайди шу билан бирга қулоқ ҳам солмайди. 
4.Шак куфри. 
Бу куфрнинг эгаси пайғамбарнинг ростгўй ёки ёлғончи эканлигига жазм қила олмайди ва шак-шубҳада бўлади.
5.Мунофиқлик куфри.
Бунда тили билан иймон сўзларини айтса ҳам, қалбига иймон бўлмайди.   

Бухоро шаҳар “Саид по Банди Кушо” жомеъ 
масжид имом-хатиби Нурулло домла Яҳёев
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram