МАЗҲАБСИЗЛИК – ЖУДА ХАТАРЛИ ИЛЛАТ
03 феврал 2023 й.
443 марта ўқилди.

 МАЗҲАБСИЗЛИК – ЖУДА ХАТАРЛИ ИЛЛАТ

Бугун гўё ўзини мўмин-мусулмон кўрсатиб, бироқ амали одамлар орасида фитна қўзғашдан бошқа нарса бўлмаганлар сони, афсуски, кўпайиб боряпти. Шу билан бирга, бугун ўша тоифа инсонлар намозларидаги беўхшов қилиқлари билан мўмин-мусулмонлар орасига фитна солишга уринмоқдалар. Айримлари қиёмда аёлларга ўхшаб қўлларини кўксларига қўйиб ўқисалар, баъзилари рукуга кетишдан аввал ва рукудан қайтишда қўлларини кўтарадилар. Қаъдада ҳам худди аёллар каби (намозда) чап ёнларига ўтириб оладилар.
Улардан: “Қайси мазҳабда намоз ўқийсиз?” деб сўрасангиз, сохта салафий эканини хаспўслаш мақсадида: “Шофеъий мазҳабидаман”, дейди. Шефеъий мазҳабининг бошқа масалаларини сўрасангиз, билишмайди ёки ҳанафий мазҳабига доир имом-хатибларимиздан эшитган жавобларни беришади. Ўзлари қайси мазҳабда қандай ҳукм борлигини билишмайди.
Ҳар қанча яширишмасин, уларнинг мазҳабсизлиги биргина амалидан ошкор бўлади-қолади.
Мазҳабсизлик тарафдорлари даъвосига кўра: - “Исломда фиқҳий мазҳабларнинг бирига эргашиш шарт қилинмаган” дейишади. Гўёки мазҳабга эргашган мусулмонлар “Кўр-кўрона тақлид қилгани учун адашади” деб иддао қилишади. Айниқса, масҳабсизлар мусулмонларнинг деярли ярмини эргаштирган ҳанафийлик мазҳаби асосчиси, буюк олим Имом Абу Ҳанифа, унинг сафдошлари ва шогирдларини ҳадис билмасликда, фиқҳий масалаларни ечишда нақлни қўйиб, ақлга таянганликда айблайдилар.
Уламолар мазҳабларга эргашиш Пайғамбаримизнинг қуйидаги ҳадисига амал қилишдир, деб таъкидлайдилар: “Агар ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг” (Имом Ибн Можа ривояти).
Уламолар мазҳабдан юз ўгириш салафи солиҳ йўлидан юз ўгириш бўлиб, шубҳасиз адашишга олиб бориши ҳақида огоҳлантиради. Зеро, тўрт мазҳаб пайдо бўлгандан кейин ислом олами тан олган забардаст олимларнинг барчалари тўрт мазҳабдан бирига эргашганлар.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий қайд этганидек: “Мазҳабсизлик ислом шариатига таҳдид соладиган хатарли бидъатдир”.
Буюк ҳанафий олими Абдулҳай Лакнавий ўзининг “Мажмуатул фатово” китобида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирган: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр (Ўрта Осиё) юртларида шофеъийларнинг ҳам, ҳанбалийларнинг ҳам, моликийларнинг ҳам мазҳаби тарқалмаган, бошқа мазҳаб китоблари ҳам етиб келмаган. Шунинг учун ушбу диёрларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиш вожибдир”, деган.
Қуръони каримда инсон заиф, ношукр, шошқалоқ, хасис, нодон, бетоқат, ҳаддидан ошувчи, зиёнда экани зикр қилиниб, истисно тариқасида: «Фақат имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган, бир-бирларига ҳақиқатпарвар бўлишни тавсия этган ва бир-бирларига сабрли бўлишни тавсия этган зотларгина бундан мустаснодирлар» (Аср, 3).
Демак, мўмин-мусулмон инсон ношукр, шошқалоқ, хасис, нодон, бетоқат, ҳаддидан ошувчи бўлмаслиги, балки имон келтириб, солиҳ амаллар қилиши, ҳақиқатпарвар ҳамда сабрли бўлиши шарт. Акс ҳолда зиён кўриши тайин.

Ғиждувон тумани “Файзулла Хўжаев” маҳалла отинойиси Юлдуз Абдуллаева
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram