Такфир нима
11 январ 2023 й.
302 марта ўқилди.
Такфир нима
Такфир нима? Такфир - бу бир сўз билан айтганда мусулмон бўлган шах-сни куфрда айблаш. Яъни кофирга чиқаришдир. Анас розияллоҳу анҳу-дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам): “Уч нарса иймоннинг аслидир: “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаслик; гуноҳи сабабли уни Исломдан чиқармаслик; амали туфайли уни Исломдан чиқармаслик” - дедилар.
Айрим динда ғулуга кетганлар ва мутаассиблар инсонларни тўғридан-тўғри кофирга чиқаришади. Баъзилар қўшиқ эшитган инсонни куфрда айблашади ваҳоланки қўшиқ эшитишнинг ҳукми нима ва қандай қўшиқларни эшитиш ҳаромлигини билмасдан туриб, (бу масалада кейинги моқолаларимизда тўхталамиз иншааллоҳ) жуда қалтис бўлган масала бо-расида ҳукм чиқаришади яъни фатво беришади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада огоҳ ва эътиборли бўлишга чақириб: «Фатво-га журъатли бўлганларингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», деган-лар. Ҳадиси шарифда келган буйруққа асосан “Калимаи шаҳодат”ни кел-тирган инсонни кофирга чиқариш сароҳиятан мумкин эмас!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаган сўзларига амал қилсак бундай нозик масалаларда тортишишдан четда бўламиз. Мўмин мўминнинг ойнасидир. Биз бировларга нисбатан фикр билдиришимиздан аввал уларни бу нотўғри гуноҳ йўлдан қайтармоғимиз лозим ва лобуд-дир. Зеро, ҳар бир мусулмон инсон бир-бирига оға инидир ва биз биро-дарларимизни залолатдан ҳидоятга бошлаймиз иншаАллоҳ.
“Ҳазрати Бобо“ жомеъ масжиди имом-хатиби Фахриев Суннат
«орқага