ПОРАХЎРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ
24 декабр 2019 й.
1976 марта ўқилди.

 

Порахўрлик тараққиётнинг кушандаси

    Ижтимоий ҳаётининг тартибли бўлиши, соғлом асослар устида қурилишига боғлиқдир.
           Бу асос,инсонларнинг қалбларига иймон туйғуси билан бирга бошлаб, Аллоҳдан қўрқиш ва ахлоқ билан яшаб камол топади.
       Иймон ва Аллоҳдан қўрқиш заифлашган муҳитда халқнинг ҳузури бузулади. Жамият ҳаётининг оҳангини бузадиган нарсалардан бири бу порадир. Бу ижтимоий ҳаётни остин устин қиладиган, мамлакат ишларининг мувозанатини бузадиган энг оғир касалликлар сирасига киради. 
      Пора – бу ҳақиқатни йўққа чиқарувчи ва ботилни ҳақ этиб юзага чиқарувчи нарсадир. Яна шуни таъкидлаш жоизки, ҳалқни ахлоқини бузадиган, виждонига доғ тушурадиган ёмон одатлардан ҳисобланади. 
     Хусусан, оммалашган муҳитларда бу одатнинг зарари йўқ каби тушунчалар, савдо – сотиқ килингандек олди – берди қилинмоқда.
       Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида шундай марҳамат киладилар: “Пора олувчини ҳам берувчини ҳам Аллох лаънатласин” дедилар. 
      Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган даражадаги бу ёмон иллат, берувчи ёки бу ишга воситачилик қилган кишилар яшаб турган жамияти асло ислох бўлмайди. 
      Шунинг учун биз мамлакатимиз гуллаб яшнашини истар эканмиз, хар доим бу иллатни салбий оқибатларини кўз олдимизга келтирган ҳолда унинг зарарларидан узоқ бўлишимиз лозим бўлади. Албатта бизнинг ҳаётимизни мазмуни ҳисобланган ёшларимизни келажагини тушунган ҳолда ва уларни ҳаётига бу каби зарарларни кирмаслигини таъминлаб беришда кўмакдош бўлишимиз керак. 

Бухоро шаҳар "Мир Араб" ўрта махсус
ислом билим юрти мударриси 
Нарзилло Ахмедов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:01
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram