Жума тезислари
04 май 2018 й.

 Муҳтарам жамоат! Мусулмон кишида топилиши лозим бўлган гўзал хулқлардан бири омонатдорлик ва аҳдга вафо қилишдир. Ҳар бир имонли шахс ўзгалар билан бирор ишда аҳдлашган бўлса, аҳдига вафо қилиши ва ваъдасининг устидан чиқиши ҳамда омонатини адо этиши лозим бўлади. Инсонларнинг омонатлари хоҳ мол-мулк, хоҳ бошқа нарса бўлсин, унга риоя қилиш мўъминлик бурчи ҳисобланади.

 
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг кўплаб оятларида омонатни ўз эгасига саломат етказишга амр қилган:
 
فَإِنْ أَمِنَ بَعْضُكُمْ بَعْضًا فَلْيُؤَدِّ الَّذِي اؤْتُمِنَ أَمَانَتَهُ وَلْيَتَّقِ اللَّهَ رَبَّهُ
 
яъни: “... Агар бир-бирингизга омонат қўйсангиз, омонат қўйилган киши омонатни қайтарсин ва Рабби бўлмиш Аллоҳдан қўрқсин...!” (Бақара, 283).
 

батафсил»

06 апрел 2018 й.

 Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло эркакларга оиладек муқаддас қўрғонга раҳбарлик қилиш вазифасини юклади.  Шу билан бирга эркакларни руҳий ва жисмоний жиҳатдан аёллардан фарқли қилиб, уни оила раҳбари бўлишига муносиб ҳолда яратди. Эркаклар ўз зиммаларидаги вазифаларини адо этишлари бу оиланинг тинчлиги ва бахту саодатига сабаб бўлувчи энг катта омилдир.

 
 
 

батафсил»

30 март 2018 й.

 Жамиятимиздаги баъзи кишилар ружу қўйган, эътиқодга зид бўлган амал фол очтириш, фолбинлик билан шуғулланишдир. Динимизда фолбинларга ишонишдан қаттиқ қайтарилган ва буни ширкка тенглаштирилган. Чунки, фолбин ғайбни билишини даъво қилади, фолбинга борган эса, бунга ишонади ва оқибатда иккиси ҳам оғир гуноҳкор бўлади. Аллоҳ асрасин, ҳатто бу ҳолатда имондан чиқиши ҳам мумкин. 

батафсил»

23 март 2018 й.

 

 
Ҳанафий мазҳабимизнинг асосчиси Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ибн Зутий Куфа шаҳрида ҳижрий 80-санада таваллуд топдилар.

батафсил»

23 феврал 2018 й.

 Аллоҳ таоло бутун инсониятни яратиб, уларни икки хил эркак ва аёлга ажратди. Ер юзида тартиб ва интизом қарор топишини эса, айнан мазкур икки жинсга бевосита боғлади. Одам атони яратиб, Ўз ишларида чевар бўлган Раббимиз, ерда инсоният учун нима фойдаю нима зарар эканини билган ҳолда унга Момо ҳавони жуфт қилиб берди. Аллоҳ таоло эркак ва аёлни умумий ишларда тенг ҳуқуқлик қилиб яратган бўлса-да, аммо ҳар бирига муносиб бўлган вазифаларда бир-биридан фарқли қилиб қўйди. 

 

батафсил»

09 феврал 2018 й.

 Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади. 

батафсил»

01 феврал 2018 й.

 Динимизда ҳалол касбга тарғиб қилинган бўлиб, танбаллик, дангасалик, ишёқмаслик каби жамиятга зарар келтирувчи иллатлардан қайтарилганмиз. Ҳатто ҳалол ризқ йўлида қилинадиган саъю ҳаракатлар учун улкан савоблар ваъда қилинган.

 
Пайғамбаримиз с.а.в.дан ворид бўлган ҳадисларнинг бирида:
 
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رضي الله عنه قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ  صلى الله عليه وسلم : "طَلَبُ كَسْبِ الْحَلاَلِ فَرِيْضَةٌ بَعْدَ الْفَرِيْضَةِ "
 
 (رواه الإمام البيهقي في "شُعَب الإيمان").
 
яъни: Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Ҳалол касб қилиш фарздан кейинги фарздир” (Имом Байҳақий бу ҳадисни “Шуъабул-имон” китобида келтирганлар). Имом Муҳаммад аш-Шайбоний илм талаб қилиш қандай фарз бўлса, ҳалол касб талаб қилиш ҳам худди шундай фарздир, деганлар.
 
Киши бировга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилар экан, ҳам ўзининг инсонлик шарафини ҳимоя қилади, ҳам Яратганнинг амрига бош эгади. Зеро, мўминга Аллоҳнинг амри, Расулининг с.а.в. кўрсатган йўллари ҳалол меҳнат қилмоқликдир. Расул акрам с.а.в. шундай марҳамат қилганлар:
 
عَنِ الْمِقْدَامِ رَضِي اللَّه عَنْه عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "مَا أَكَلَ أَحَدٌ طَعَامًا قَطُّ خَيْرًا مِنْ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ عَمَلِ يَدِهِ"  
 
(رواه الإمام ابن ماجه).
 

батафсил»

28 январ 2018 й.

 Муҳтарам азизлар! Барчамизга маълум ва равшандирки, ҳар бир ота-она ўз фарзандларининг истиқболи, бахт-саодати ва келажакда мустақил ҳаёт кечириб, жисмоний, маънавий ва руҳий жиҳатдан баркамол авлод бўлиб етишишини ният қилади. Мана шу мақсадларга етишишда муқаддас Ислом динининг том маънодаги улуғвор таълимотига амал қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ислом динида болаларни ҳали мурғаклигиданоқ гўзал ахлоқ ва одобга ўргатиб бориш тавсия этилади. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

 
عن عُمَرَ بْنَ أَبِى سَلَمَةَ يَقُولُ، كُنْتُ غُلامًا فِى حِجْرِ النَّبِىّ صلى الله عليه وسلم وَكَانَتْ يَدِى تَطِيشُ فِى الصَّحْفَةِ فَقَالَ لِى رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: "يَا غُلامُ سَمِّ اللَّهَ وَكُلْ بِيَمِينِكَ وَكُلْ مِمَّا يَلِيكَ فَمَا زَالَتْ تِلْكَ طِعْمَتِى بَعْدُ"
 
 (رواه الامام البخاري).
 
яъни: Умар ибн Абу Салама р.а. айтадилар: “Мен Расулуллоҳнинг қарамоғларида ёш бола эдим. Овқат вақтида қўлимни товоқнинг ҳамма ерига узатар эдим. Шунда, Расулуллоҳ менга: “Эй болакай! Аввал, “Бисмиллоҳ”ни айт, сўнгра ўнг қўлинг билан, ўзингни олдингдан олиб егин”, деб ўргатдилар. Шундан бери ўшандай овқатланадиган бўлдим” (Имом Бухорий ривояти).
 
Динимизда ёшларни асосан ростгўйлик, ваъдага вафо, омонатдорлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат, ўзгаларга меҳр-оқибатли бўлиш каби фазилатлар соҳиби қилиб вояга етказишга катта аҳамият қаратилади. 

батафсил»

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram