Жума тезислари
20 сентябр 2017 й.

 Муҳтарам жамоат! Ҳар йилги ҳаж мавсуми ниҳоясига етгач, бутун дунёдан ҳаж ибодатини адо қилиш учун Маккаи мукаррамага келган мусулмонлар «ҳожи»деган шарафли номга эришиб ўз ватанларига қайтадилар.

 
Ҳаж ойлари ҳижрий йилнинг энг охирги ойлари ҳисобланади. Ундан кейин келадиган Муҳаррам ойи эса, ҳижрий йилнинг биринчи ойидир. Шу муносабат билан сиз азизларга бугунги жума мавъизамизда ҳижрий йилнинг бошланиш тарихи ҳақида маълумот бермоқчимиз.
 
Маълумки, инсоният ҳаёти давомида бевосита тақвимга эҳтиёж сезади. Тарихий воқеаларни аниқлашда, келажакдаги ишларни режалаштиришда тақвимга мурожаат қилинади, албатта. Шу нуқтаи назардан ҳижрий-қамарий тақвимнинг жорий бўлиши Ислом динининг воқеий, яъни ҳаёт билан ҳамнафас, дин эканлигига ёрқин мисол бўла олади.
 
Ислом дини келишидан олдин араблар йиллар ҳисобини тарихда бўлиб ўтган бирор муҳим воқеага боғлаб олиб борар эдилар. Масалан, Абраҳанинг Қаъбага филлар билан қилган юриши муносабати билан номланган “Фил йили” маълум вақт йил боши сифатида фойдаланилган. Ҳатто, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺ нинг таваллуд саналарини аниқлашда Фил йили билан боғланганлиги тарих китобларида зикр этилган. Ислом дини келгандан кейин ҳам мусулмонлар йил ҳисобларини шу зайлда олиб боришда давом этдилар. Масалан, вабо тарқаган йилни Вабо йили, қурғоқчилик бўлган йилни Рамода (кул) йили, деб номлаб, йил саналарини шу вақтларга нисбатан аниқлар эдилар.
 
Ҳазрати Умар رضي الله عنه даврларига келиб Ислом диёри кенгайиши муносабати билан турли воқеа ва ҳодисаларнинг тарихини қайд этиб бориш, ўзаро ёзишмалар ва расмий хатларда саналарни қайд қилишда муаммоларга дуч келинди ва бу ҳолат ўз навбатида мунтазам тақвим жорий қилишни тақозо этди. Муаммони ўз вақтида англаб етган Ҳазрати Умар رضي الله عنه зудлик билан уламоларни жамладилар ва ўртага мусулмон тақвимини жорий этиш ва уни қайси санадан бошлаш маъқул эканлиги масаласини қўйдилар. Барчанинг фикри эшитиб кўрилгач, ниҳоят Ҳазрати Али رضي الله عنه нинг мусулмон тақвимини Пайғамбар ﷺ нинг ҳижрат қилган йилларидан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақидаги фикрлари бир овоздан маъқулланди. Ҳазрати Усмон ибн Аффон رضي الله عنه нинг Муҳаррам ойини мусулмон тақвимининг биринчи ойи бўлиб қолиши ҳақидаги таклифлари инобатга олинди.
 
Мусулмон тақвимида йил ҳисоби Ойнинг ўз буржлари бўйлаб бир йилда айланиб ўтган вақтига қараб олинади.

батафсил»

15 сентябр 2017 й.

 Маълумки, киши касб қилиш орқали, аввало ўзининг моддий эҳтиёжларини қондиради. Қолаверса, оила аҳлининг нафақаси, қарамоғидаги кишиларнинг таъминотини амалга оширади. Бир сўз билан айтганда, инсон ким бўлишидан қатъий назар, моддий ҳаётини йўлга қўйиши учун бирорта касб билан шуғулланишга мажбур. Аллоҳ таоло сизу биз, мўмин-мусулмонларни ҳалол касб билан шуғулланишга, ҳаромдан ҳазар қилишга буюрган. 

батафсил»

06 сентябр 2017 й.

  Маълумки, Ислом дини инсонларни илм олишга тарғиб қилувчи диндир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган дастлабки оятларда илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи ҳам Ислом илму маърифат дини эканлигининг ёрқин далилидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда иймон келтирган илм эгаларининг мартабаларини юксак даражаларга кўтаришини баён қилган.

 
Илм эса амални, амал эса ихлосни ёрдамга чақиради. Агар ёрдамга келмаса илм у кишидан қочади. (“Адабуд-дунё вад-дин” китобидан) Яхши тушунмоқ керакки! Ҳар бир иш мукаммал, мустаҳкам бўлиши учун илм, амал ва ихлос бирлашиши шарт. Фаридиддин Аттор  илоҳиятда аввал ихлос кейин илм туради дейдилар. Яъни: ихлоси бўлмаган кишига минг бор илм борасида сўзланса ҳам у одамда зарра миқдорда фазилат, даража, юксак бир мақом белгиси кўринмайди. Шу сабабдан ҳар бир амал ихлос ила бажарилса кундан – кун у ислом немати билан яшай бошлайди. Дунёда илмдан кўра юксак даража ва мартаба йўқдир. Шу сабабли юртимиздан чиққан ва бошқа юртдаги барча олимлар ўзларини фойдаси кенг, даражаси зиёда амалга фидо қилишган.
 
 

батафсил»

31 август 2017 й.

 Бугун жаннатмакон юртимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрамини дилда қувонч ва катта шодиёналар билан кутиб олмоқдамиз. Аллоҳ таоло бу саодатли ва қутлуғ айёмни барчамизга муборак айласин!

 
Дарҳақиқат, мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилган кўркам уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт масканлари, замонавий корхоналар, кенг ва равон йўллар, боғу хиёбонлар шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, аҳоли фаровонлиги, онги ва тафаккурининг юксалишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, ўтган давр мобайнида ислом дини равнақи учун кенг имкониятлар яратилди.
 
Мустақиллик бизга мустабид тузум даврида топталган ижтимоий, маънавий ва диний қадриятларнинг қайтадан тикланиши ва ривожланиши учун кенг йўл очиб берди. Диний ва миллий қадриятларимиз қайтадан равнақ топа бошлади. Натижада ҳалқимиз ўзлигини таниб турмушнинг барча жабҳаларида миллийликка қайтмоқда. 
 

батафсил»

25 август 2017 й.

 Аллоҳ таолонинг сизу биз бандаларига ато этган чексиз фазлу марҳаматларидан бири шуки, йилнинг маълум ой ва кунларини тоату ибодат қилиб, кўплаб савоб топиш учун имкониятлар вақти қилиб берди. Ана шундай фазилатларга бой, унда қилинган амали солиҳларнинг савоби кўпайтириб бериладиган ойлардан бири Зулҳижжа ойи, хусусан, унинг аввалги ўн кунидир. Маълумки, Зулҳижжа ойи уруш ҳаром қилинган тўртта ҳурматли ойларнинг бири саналади. Аллоҳ таоло еру осмонни яратган вақтдан бошлаб бу ойни ҳурматли қилди. Бу ойда урушиш, гуноҳу маъсият амалларни қилиш оғир гуноҳ саналади. 

 
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг фазилати ҳақида Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз ﷺ нинг қатор ҳадисларида баён этилган. Жумладан, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинган:
 
 
 
(وَيَذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ فِي أَيَّامٍ مَّعْلُومَاتٍ  (سورة الحج/28
 
 
 
яъни: “Маълум кунларда Аллоҳ номини зикр қилиш учун” (Ҳаж сураси, 28-оят). Абдуллоҳ ибн Аббос رضي الله عنه оятдаги “маълум кунлар”ни “Зулҳижжанинг аввалги ўн куни”, деб тафсир қилганлар. Бу кунларда қурбонлик қилишни ният қилган мўмин-мусулмонлар жонлиқларни ҳозирлайдилар, ўнинчи куни Қурбон ҳайити намозидан кейин қурбонлик қиладилар. Шунингдек, Арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб такбири ташриқни айта бошлайдилар. Шунингдек, Қуръони каримда келган:
 
(وَلَيَالٍ عَشْرٍ (سورة الفجر/2
 
яъни: “Қасамёд этаман “Ўн кеча” билан” (Фажр сураси, 2-оят)ининг жумласини ҳам Ибн Аббос, Ибн Зубайр ва Мужоҳид رضي الله عنه лар “Зулҳижжанинг аввалги ўн куни”, деб тафсир қилганликлари ворид бўлган.
 
Пайғамбаримиз ﷺ Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг фазилати ҳақида шундай марҳамат қилганлар:
 
عن عبد الله بن عمر أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "ما مِن أيَّامٍ أعظَمُ عندَ اللَّهِ وَ لاَ أَحَبُّ إليهِ فيهنَّ العَمَلُ من هَذِهِ الأَيَّامِ: عشرِ ذي الحِجَّةِ فأَكثِروا فيهنَّ منَ التَّهليلِ و التَّسبيحِ والتَّكبيرِ والتَّحميدِ 
 
(رواه أبو بكر بن أبي شَيْبَة ، و عبد بن حميد وأبو يعلى، والبيهقي في الشعب بسند صحيح)
 
яъни: Абдуллоҳ ибн Умар رضي الله عنه дан ривоят қилинади, Пайғамбар ﷺ дедилар: “Ҳеч бир кун ва унда қилинган бирорта амал Аллоҳнинг наздида Зулҳижжа ойининг ўн кунида қилингандан буюкроқ ва Унга маҳбуброқ эмас. Бас, бу кунларда таҳлил, тасбиҳ, такбир ва таҳмидни кўп айтинг” (Имом Абу Бакр ибн Шайба, Имом Абд ибн Ҳумайд, Имом Абу Яъло, Имом Байҳақийларнинг ривояти).
 
 
 

батафсил»

18 август 2017 й.

  “Ким бу дунёда ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ҳам унга ўша нарса билан азоб берилади”. (Имом Бухорий ривояти).

батафсил»

11 август 2017 й.

 Ҳаж – Ислом арконларидан бири бўлиб, мўмин-мусулмон умрида бир марта адо этиши фарздир. “Ҳаж” сўзи луғатда "мақсад қилиш" маъносини билдиради, истилоҳда эса маълум вақтда  маълум жойларни зиёрат қилиб, маълум амалларни бажаришдир. Ҳаж ҳам жисмоний, ҳам молиявий ибодатдир. Фиқҳий китобларда кишига ҳажнинг фарз бўлиши учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши таъкидланади: аввало, мусулмон, балоғат ёшига тўлган, оқил, тани соғ бўлиши, бориб келгунча йўл харажатларига етадиган маблағга эга бўлиш. Шу билан бирга ҳажга бориб келгунига қадар оила аҳлини уларнинг эҳтиёжларига етадиган нафақа билан таъминлаган бўлиши керак. Шунингдек, йўлнинг очиқ ва хавф-хатарсиз бўлиши ҳам ҳажнинг фарз бўлиш шартларидандир. Аёл кишига эса, юқоридаги шартлари билан бирга эри ёки бирорта маҳрами ҳамроҳ бўлиши шарт қилинади. Илло, Саудия Арабистони талабларига кўра кекса ёшдаги онахонларимизга маҳрамсиз зиёрат қилишларига ижозат берилганини таъкидлаш лозим!

 

батафсил»

03 август 2017 й.

 

Аллоҳ таоло етимлар ҳаққини емасликка ва улар балоғат ёшига етгандан кейин, ҳақларини ўзларига қайтариб беришга буюриб шундай марҳамат қилади:

 
 وَابْتَلُوا الْيَتَامَى حَتَّى إِذَا بَلَغُوا النِّكَاحَ فَإِنْ آَنَسْتُمْ مِنْهُمْ رُشْدًا فَادْفَعُوا إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ وَلَا تَأْكُلُوهَا إِسْرَافًا وَبِدَارًا أَنْ يَكْبَرُوا وَمَنْ كَانَ غَنِيًّا فَلْيَسْتَعْفِفْ وَمَنْ كَانَ فَقِيرًا فَلْيَأْكُلْ بِالْمَعْرُوفِ فَإِذَا دَفَعْتُمْ إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ فَأَشْهِدُوا عَلَيْهِمْ وَكَفَى بِاللَّهِ حَسِيبًا  
 
(سورة النّساء/06)
 
яъни: “Етимларни, то балоғат ёшига етгунларига қадар  назорат қилиб (вояга етиш вақтини кузатиб) турингиз: вояга етганларини сезсангиз, (қўлингиздаги омонат) мол-мулкларини ўзларига топширингиз! Уларни исроф қилиб ва (улғайиб қолмасинлар деб) шошқалоқлик билан еб юбормангиз! Ким бой бўлса, (етимнинг мулкидан ейишдан) сақлансин. Агар камбағал бўлса, яхшиликча (меъёрида олиб) есин. Мол-мулкларини ўзларига қайтарганингизда, уларга гувоҳ чақирингиз. Аллоҳ ҳисоб-китобда кифоя қилувчи зотдир”. (Нисо сураси, 6-оят).

батафсил»

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram