СОХТА САЛАФИЙЛИК
01 июн 2021 й.
999 марта ўқилди.

 
СОХТА САЛАФИЙЛИК

Ақидапараст оқимлардан бири Сохта салафийликдир.  Сўнги йилларда “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни  тарғиб қилувчи мутаассиб сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим. Хўш бунинг хавфи қай даражада? Уларнинг даъволари ва кўринишлари нималардан иборат? 
Салафийлар ислом жамият қурилиши ва давлатчиликнинг асоси бўлиши керак деб ҳисоблайди ҳамда ҳокимият тепасига “ҳақиқий мусулмонлар”ни чиқариш учун фаол ҳаракат қилишни ташвиқот қилади. Мазкур мақсад йўлида ҳозирги “салафийлик” етакчилари қуйидагиларни мақсад қилмоқда: 
- одамлар онгидан миллий қадрият ва урф одатларни чиқариб ташлаш;
эркак ва аёллар томонидан шариат аҳкомлари кўр-кўрона амал қилинишини таъминлаш, амал қилмаганларга қаттиқ жазо қўллаш;
муқаддас жойларни зиёрат этишни таъқиқлаш;
давлат қонунларини Қуръон ва суннат талабларига мувофиқлаштириш.
Юқорида зикр этилаётган мақсадларига эътибор қаратилса, уларнинг жамият аҳолиси ўртасида парокандалик, зиддият келтириб чиқариш ҳамда аждодларимиздан мерос бўлиб келган диний қадриятларимизни сўндириб саводсиз қилиш каби разилликлари маълум бўлади. Мана уларнинг асл башаралари. 
Минг афсуслар бўлсинки, яқинларимиз, тенгдош ёру-дўстларимиз кўр-кўрона нималарнидир важҳ қилган ҳолда уларнинг пуч хом ҳаёлларига эргашиб кетишлари кишини ажаблантиради. Ижтимоий тармоқларда ўзидан “Шайх” ясаб олганларнинг пистирмадан туриб чақириқларига лаббай деб кетаётганлар орамизда йўқ эмас. Ижтимоий тармоқлар орқали гўёки мусулмонларга ёрдам бериш мақсадида “ҳижрат” ва “жиҳод” га келишни тарғиб қилувчи видеоролик, маълумотларни жойлаштираётганлар аслида нобакор сохта салафийлардир. “Ҳозирги вақтда дунёнинг барча жойи куфр диёридир,  буни ичида Макка ва Мадина бўлса ҳам”, деб айтади. Агар шариат илмларидан озгина хабари бор инсон ҳам бу гапларни айтишдан ўзини сақлайди. Чунки бир диёрда яшайдиган кишиларни ёппасига кофирга чиқариш ҳамда ушбу давлатларни куфр диёри деб айтиш,  фақатгина шаръий илмлардан умуман хабари бўлмаган  одамни сўзи ҳисобланади. Ҳанафийларнинг машҳур уламоларидан бўлмиш 970 ҳижрий санада вафот этган, «ал-Баҳр ар-роиқ» номли китобнинг муаллифи Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ: «Агар бу масалада (яъни  бир инсонни амалига қараб кофирга чиқариш) кофир дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, кофир демаслик учун биргина далил бўлса, тўқсон тўққизтасини қўйиб, ўша бир далилни олиш керак», деганлар. 
Хар бир онгли, ақлу хуши жойида бўлган фуқаро эътибор бериб лоқайдликдан йироқ бўлса ҳамда қуйида келтириладиган маълумотларга диққат қилса уларнинг кирдикорларидан эҳтиёт бўлиб, улар ўстирмоқчи бўлган тиконзорлардан омон чиқади.

Асадулло Нажмиддинов
Бухоро шаҳар “Умар ибн Ҳаттоб” масжиди имоми

“Мир Араб” мадрасаси мудир ўринбосари 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:48
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram