ҒИЙБАТНИНГ ГУНОҲЛИГИ ҲАҚИДА
06 декабр 2024 й.
«орқага
146 марта ўқилди.
ҒИЙБАТНИНГ ГУНОҲЛИГИ ҲАҚИДА
Инсонлар орасида тарқалган ахлоқий касалликлардан, ҳалокатга елтувчи дардлардан бири – ғийбатдир. Гувоҳи бўламизки, бу иллат инсонлар ўртасида адоватни, уруш-жанжални келтириб чиқаради. Бу касаллик авж олиб, томир отиб бораётган бир пайтда, тўпланишларда ҳам асосий мавзу мана шу бўлиб боряпти. Барчамизга маълумки, ғийбат ҳар макон ва замонда кони зарар бўлган ишлардан ҳисобланади. Одамлар орасида “ғийбатчи” деган сўз аёлларга нисбатан ишлатилар эди, лекин баъзи еркаклар ҳам бу номдан мустасно бўлмаётгани ачинарли ҳол албатта! Бу гапимиз билан фақат еркакларга нисбатан гапирмоқчи емасмиз, балки бизнинг мурожаатимиз барча еркагу аёл учундир. Чунки ҳар бир инсофли киши борки, жамиятда тарқалиб бораётган иллатларга рози бўлиб қараб тура олмайди, мақсади ҳамиша жамиятга фойда келтириш бўлади.
Aзиз ўқувчи! Сарлавҳамиз сиз учун таниш бўлаётгандир, сабаби бу гап халқимиз орасида урф бўлиб бормоқда. Гўёки бу гапи билан ўзини ҳижолатдан, ноқулай ҳолатдан олиб чиқяпти, аммо билмайдики, Роббиси Aллоҳнинг олдида нима деб жавоб бераркин, ёки у йерда ҳам бу ҳийлалари фойда берармикин?! Aлбатта йўқ! Зеро, Aллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики: “…Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини йейишни яхши кўрадими? Aллоҳдан қўрқинглар. Aлбатта, Aллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”. Ғийбат нима еканлигини енг улуғ тафсирчи Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан ешитайлик. Имоми Aбу Довуд Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зоти бобаракотдан кишилар: “Ей Aллоҳнинг Росули, ғийбат нима?” – деб сўрашибди. Расули Aкрам алайҳиссолату вассалом: “Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан еслашинг”, дебдилар. Шунда: “Биродаримда мен айтган нарса бўлсачи, бунга нима дейсиз?” – дейишибди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Aгар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан”, деб жавоб қилган еканлар. Маълумки, ҳеч қайси бир тузум ғийбатга ижобий баҳо бермаган. Ғийбатнинг ҳаром екани, гуноҳи кабиралардан еканлигини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Қуръони Карим бировни ғийбат қилишни ўша шахснинг ўлгандан кейин гўштини йейиш билан баробар қилмоқда. Сир емаски, одамнинг гўштини йейиш мумкин емас, ўлгандан кейин еса, асло ҳаёлга ҳам келтириб бўлмайдиган иш. Шунинг учун, юқоридаги “яхши кўрасизми?” деган саволга ҳеч ким “ҳа” деб жавоб бера олмайди. Шу боисдан, оятнинг ўзида, “ҳа, ёмон кўрасиз!” деб таъкидланмоқда. Оятнинг охирида Aллоҳ таоло мўминларнинг барчасини, хусусан, юқорида зикр қилинган гуноҳларни қилганларни Aллоҳдан қўрқишга даъват қилиб, “Aллоҳдан қўрқинглар”, дейди. Шу билан бирга, аввал билмай гуноҳ содир етилган бўлса, тавба қилиб гуноҳини ювиш мумкинлигини еслатиб, Aллоҳнинг фазли карамидан ноумид бўлмасликка чақиради. “Aлбатта, Aллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир.” Ҳар қандай гуноҳдан қай тарзда тавба қилинса, мазкур гуноҳлардан тавба қилишда ҳам ўшандай ҳолат, яъни ўтган ишга қаттиқ афсус қилиб, дилидан надомат чекиб, иккинчи бор бу ишни қилмасликка аҳд қилиш ва аҳдига вафо қилиш билан вужудга келади. Aммо, ғийбатчининг тавбаси бу билан тугамайди. Уламолар унинг тавбаси тўлиқ бўлиши учун яна бир муҳим шарт қўйишган. У ҳам бўлса, қайерда, қайси мажлисда ғийбат қилган бўлса, ўша йерда, ўша мажлисда ғийбат қилинган киши ҳақида яхши гапларни гапириш керак. Мўмин-мусулмон ғийбатдан четланибгина қолмасдан, бошқа ғийбатчиларнинг оғзига уриб, ғийбатга йўл қўймасликка ҳаракат қилишлари лозимдир. Имоми Aҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: “Кимки, бир мўминни ғийбатчи мунофиқдан ҳимоя қилса, қиёмат куни Aллоҳ таоло унинг гўштини дўзаҳ ўтидан ҳимоя қилувчи фаришта юборади. Кимки, бир мўминни сўкмоқчи бўлиб, уни ғийбат қилса, Aллоҳ таоло уни гапидан қайтмагунича жаҳаннам кўприги устида ушлаб туради”, деганлар. Шундай екан, бу иллатдан сақланайлик ва атрофдагиларни ҳам сақланишга чақирайлик ҳамда “ғийбат емас суҳбат” дейишликдан аввал, ким-кимни алдаётганини ўйлаб кўрайлик. Шундагина инсонлар ўртасидаги гина, адоват, уруш-жанжал ва келишмовчиликларни бартараф қилишга ҳисса қўшган бўламиз.
Мир Aраб олий мадрасаси
“Диний фанлар ва тиллар кафедраси”
ўқитувчиси Мадаминзода Aбдулатиф