АБАДИЯТГА БИТИЛГАН ХОТИРА
09 май 2023 й.
611 марта ўқилди.

АБАДИЯТГА БИТИЛГАН ХОТИРА

Мулло Мир қабртош битиклари 

            таржимаси

Мустақиллик шарофати билан ўтган аждодларимизнинг қолдирган бой илмий меросларини ўрганиш мақсадида 2014 йил Устоз Абдулғофур Раззоқов, Мулло Мир қабртош битикларини ўқиш тақдир қилди. 
Қабртошнинг мехробсимон равоғи ичида сулс хатида абжад ҳисоби орқали тарих ёзилган. Форс-тожик тилида насталиқ хатида  Мулло Мирнинг вафоти санасига  бағишланган етти мисрадан иборат шеърий тарих ёзилган. (Бу мунаввар ва муаттар қабр илмига амал қилувчи олим, фозил, комил, саховатпеша, улуғ, имомлар тоифасидан бўлган ислом шайхларининг буюги , қутублар ва автодлар қутби, Ислом ва мусулмонлар паноҳкори, кенг ва чуқур билимдони (мутабаҳҳир)ларнинг қаймоғи, тасаввуф йўлида юрган солиҳларнинг пешвоси, Ҳақ ҳақиқат ва диннинг низоми (тартибга солувчиси) Мулло Мир номи билан шуҳрат қозонган Амир Ҳусайн ибн Амир ибн Яминниг қабридир. Аллоҳ унинг руҳини шод айласин .У зот 995-йилнинг Қадр кечасида (1587 йил, 1 сентябрь, чоршанба куни) вафот этди, деб битилган.
Ушбу қабртоши ҳозирги кунгача Хоки Мулло Мир масжиди олдида жойлашган қабристонда Мулло Мир қабрлари устида сақланиб келинмоқда. 
Асрларга татугулик илм, тақво, улуғ имом, саҳоватпеша шайх ҳар томонлама биз ва зурриётларимизга ибратдир.

Ромитан туман "Ҳазрати Бобо" жомеъ масжид
имом-хатиби Суннатуллоҳ домла Фахриев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:40
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram