АДАШГАН ФИРҚАЛАР ЖАННАТ НЕЪМАТЛАРИДАН МАҲРУМ
11 март 2022 й.
639 марта ўқилди.

АДАШГАН ФИРҚАЛАР  ЖАННАТ НЕЪМАТЛАРИДАН МАҲРУМ

Динда адашувчи кимсаларнинг асосий сабаби ғулув, яъни диндан билимсиз ҳолда чуқур кетишдир. Бугунлик кунимизда ўз ғояларига эргашмаган инсонларни кофирликка айблаб, мазҳабсизликни тарғиб қиладиганлар кўзга ташланиб қолди. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Аҳли китоблар етмиш икки фирқага бўлинишган эди. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади. Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда. У-жамоатдир," дедилар" (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти.) 
Мана Ислом умматининг ҳам бўлиниб кетиши ҳақида хабар берилмоқда. Минг афсуски, бу айтилинган гаплар ўз исботини кўрсатияпти. Ислом динига эътиқод қиладиганлар орасида ҳам турли хил фирқалар кўриниб қолди. Юқоридаги ҳадисда айтилган фирқалардан мурод ақидавий фирқалардир., фиқҳий мазҳаблар эмас. Мазҳабни тан олмасдан фирқаларга бўлиниб олиб, ўзаро тортишиб, талашиб турли фатволарни асоссиз беришлари мусулмонлар бошига турли хил кулфатларни солмоқда. Имом Абу Довуд розияллоҳу анҳу ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менинг умматимдан бир қавмлар чиқадики, ҳавойи нафс уларга худди қутуриш касали каби, ҳеч бир томирни қўймай киргандек киради",  деган сўзларини зиёда қилган. 
Тафриқачилар кўзига инсонларни кофирга чиқаришдан бошқа нарса кўринмай қолади. Шундай вазиятда бизнинг ота боболаримиздан мерос бўлиб келаётган "Аҳли сунна вал жамоа" номини олган, яъни эътиқод бобида суннатга мос равишда иш кўрувчи мусулмонлар йўлини маҳкам ушламоғимиз лозим. 
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Нафл намоз ўқиш, нафл рўза тутиш ва нафл садақа беришдан ҳам фазилатли амалнинг хабарини берайми"? дедилар. Саҳобалар: "Албатта(айтинг)", дейишди. Шунда у зот: "икки киши орасини ислоҳ қилишдир. Икки кишининг орасининг бузилиши диннинг асосини йўқотади", дедилар. 
Ислом динида одамлар орасини бузиш, фитна чиқариш қаттиқ қораланади ва ҳар қандай низоларни бартараф этиш ибодат даражасига кўтарилади. Шундай экан барчамиз исломни моҳиятини тушуниб шунга асосан ҳаётгузаронлик қилишимиз лозим. 

Шофиркон туман “Саид Ато” жомеъ масжиди 
имом-хатиби Луқмон домла Исоев
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram