Ақида
10 сентябр 2018 й.
1817 марта ўқилди.

Ақида 
Ақида билмаган шайтона элдур,
Агар минг йил амал деб қилса елдур.
Сўфи Оллоҳёр
Ақида, эътиқод (араб.”ақд”-бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш; кўпликда ақоид)- балоғатга етган киши эътиқод қилиши, иймон келтириши, ислом динининг заруратлари шаклида тасдиқ қилиши, қалбига маҳкам боғлаб олиб ундан ажралиши мумкин бўлмаган шаръий эътиқодий ҳукумлардир. Инсоннинг икки дунёдаги саодати айнан унинг ақидасига боғлиқдир. Агар ақидаси пок, соф бўлса, йўли тўғри бўлади, қилган амаллари мақбул ва бандалик билан содир этган баъзи гуноҳлари авф қилинади. Агар ақидаси соф бўлмаса, бузуқ бўлса, унинг йўли ҳам шунга муносиб бўлади.
“Экстремизм” лотинча сўз бўлиб, ўта жоҳиллик ёки қандайдир қарашларга, ҳаракатларга кўр-кўрона берилишни билдиради. Аслида, экстремизмга диний  қиёфа бериш нотўғри. Чунки экстремизм муайян гуруҳларнинг ўз ғайриинсоний мақсадларига эришиш, ўз назарияларининг тўғрилигини исботлаш йўлида ҳар қандай кўринишдаги воситалардан фойдаланиб қилинадиган ҳаракатдир. Дин эса, инсонларни эзгуликка, яхшиликка, бирдамликка, ҳамжиҳатликка ва сийлаи раҳмга чорлайди.
Азиз ўқувчи! Юқорида зикр этилган маънолардан ҳам билиниб турибдики, бу нотўғри кўчага кирган инсонлар не чоғлик гумроҳликка юз тутиб, ўзини икки дунё саодатидан маҳрум бўлгани етмагандай, бошқаларни ҳам ҳаётига оғу солишга уринган, шайтоннинг найрангидан маст бўлган шахс деб таъриф берсак муболаға бўлмаса керак.
Мавзуни ёритиш учун қуйдаги маълумотларга фикрингизни жалб қилмоқчимиз. Динимизнинг “Ислом” сўзи билан юритилиши бежиз эмас. Чунончи, “Ислом” арабча сўз бўлиб, бир неча маънога эга бўлиб,жумладан, у тинчлик, осойишталик, саломатлик, хотиржамлик ва Яратганга итоат қилиш маъноларини ифода қилади. Бундан ташқари ислом динимизнинг барча таклифотлари инсонларнинг бир-бирларига иттифоқликлари, тинчлиги, соғлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилгандир.
Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, мусулмон кишиларга хос бўлган саломлашиш одоблари яъни, ўзаро учрашилганида, суҳбатлашилганида аввалги сўзлар “Ассалому алайкум”,“Сизга сиҳат-саломатлик, тичлик бўлсин!”, “Ва алайкум ассалом”, “Сизга ҳам сиҳат саломат, тинчлик бўлсин!” деган сўзларни фарзандларимизга ёшликдан ўргатиб боришимизда муҳим тарбия омили бордир.
Ана шу хусусида Қуръони Каримда тинчликка чақириш ва нотинчликка, хавфу хатарга ва бузғунчилиикка сабаб бўладиган ҳолатлардан қайтариш маъносидаги кўпгина оятлар мавжуд. Жумладан, Бақара сурасининг 208-оятида “Эй мўминлар, ёппасига тинчлик ишига киришингиз ва шайтоннинг йўлига юрмангиз”, – дейилади. 
Муборак хадиси шарифлар мазмунида эса “Ҳақиқий комил мусулмон киши, у шундай кишики, унинг тили ва қўлидан бошқалар саломат бўлган бўлса”, – яъни, ҳақиқий мусулмон киши тили билан ҳам, қўли билан ҳам ҳеч кимга озор бермас экан. Яна бир ҳадисда “Ўзингизга лойиқ кўрган нарсани бошқа мўмин биродаринингизга ҳам лойиқ кўринг. Ўзинингизга раво кўрмаган нарсани бошқа мўмин биродарга ҳам раво кўманг”,– дейилади.
Шунинингдек алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Қуръони Карим оятлари шундай илоҳий бўлиб маъно мазмун жиҳатидан мураккабдирки, уни фақатгина араб тилини билган ҳар қандай одам таржима қилиб, ўз фикрича маъно чиқариб олишига рухсат этилмайди.
Шунинг учун баъзи илмсиз кишилар араб тилидан озгина хабардор бўлган бўлиб ёки таржималардан ўқиб олиб, ўзларини дин вакили қилиб кўрсатиб, Қуръони Карим оятларини ўзларининг ғаразли мақсадарига мувофиқлаштирган ҳолда таржима қилиб, бошқаларни тўғри йўлдан адаштиришга уринмоқдалар. Улар Қуръонда ундай дейилган, Қуръонда бундай дейилган, дея кўзда тутилган ҳақиқий маънодан юз ўгиришмоқда. Аслида-чи? Динни қуёшга мисол қилинади. Қуёш чиқиши билан ер куррасидаги барча нарсалар ундан фойдаланади, яъни ҳеч нарса зарар етишини истамайди, балки манфаатни раво кўради. 
Бизнинг жаннатмакон аталмиш Ўзбекистон диёримизда азалдан ота-боболаримиз асрлар давомида Ислом динига мансуб бўлиб, турли миллат ва элат вакиллари бир-бирлари билан  иттифоқликда, елкадош бўлиб, бир бурда нонларини бўлишиб, тинчлик, осойишталикни таъминлаб келганлар.Ўша даврдаги динимиз раҳбарларининг биронталари уруш, қон тўкилиш ёки қўпорувчилик каби тарғиботларни қилмаганликлари – улар тўғри йўлда эканликларга, бузғунчи гуруҳларнинг эса, адашган эканликларига яққол далилдир.
Бир қанча китобларда ва ОАВларида ўқиганмиз ва имом-хатиб ва бошқа нотиқларимиз суҳбатларида эшитганмиз, шундоқ бўлсада, янада мукаммал тушунчага эга бўлишимиз учун чоп этилаётган китоблардан ўқиб борсак, турли иллатлардан  ўзимизни ва фарзандларимизни сақланган бўламиз. Бизнинг қисқа фикримизни сиз азиз муштарий кенгайтириб, ҳаётингизга татбиқ қилишингизни умид қиламиз.
Умид қиламизки, юртимиз тарққиётига ҳеч кандай куч тўғаноқ бўла олмайди. Чунки Яратганинг ўзи мададкор бўлиб, ҳимоясида сақлаб келмоқда. Бундан кейин ҳам сақлашини сўраймиз.
Юртимизда олиб борилаётган одилона ва оқилона сиёсатни бардавом ва барқарор бўлишини, бу сиёсатни бошқариб бораётган раҳбариятларимиз хосатан муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёвни Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин, юртимиз тинчлиги, мустақиллиги, халқимизнинг бирлиги, фаровон турмуши абадий бўлсин дея мулоҳазаларимизга интиҳо ясаймиз.
 
Бухоро шаҳар «Халифа Худойдод»
масжиди имом хатиби О.Саъдуллаев 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram