Аллоҳ таоло Дажжол ва дўзах фитнасидан Ўзи асрасин!
24 сентябр 2021 й.
908 марта ўқилди.

 
Аллоҳ таоло Дажжол ва дўзах фитнасидан Ўзи асрасин!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
 
عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ النَّارِ».
 
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳим! Мен Сендан Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман ва дўзахнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», деганларини эшитдим».
Шарҳ: «Дўзахнинг фитнаси»дан мурод, дўзахга тушишга сабаб бўладиган фитнадир.
Бу дунёда қиёматга яқин ва охиратга боғлиқ ёмонликлардан паноҳ сўраш бор.
«Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман»
Аввалроқ айтиб ўтганимиздек, «дажжол» сўзи аслида «кўп алдовчи» деган маънони билдиради. Кўп алдамчилик қилиши учун қиёмат яқин қолганда чиқадиган Дажжол ҳам шу лақабни олган. Унинг тана тузилишида ўзига хос аломатлари бўлади. Бир кўзи теп-текис бўлади. Шунинг учун у «масиҳ» сифати ила сифатланади.
Дажжолга берилган сеҳр, баъзи одамларни ўлдириб, бошқаларини тирилтириш каби нарсалар одамларни алдаб қўйиш хавфи бор. Шунингдек, у ҳақни ботил ила кўмиб ташлаш қобилиятига ҳам эга.
У асли яҳудий одамдир. Мадинаи Мунавварага нисбатан машриқ тарафдан чиқади. У одамлар орасида аҳли салоҳликни ва тақводорликни даъво қилади. Кейинроқ худолик даъвосини қилади.
Унинг фитнасига жуда кўп одамлар, хусусан яҳудийлар учади ва унга эргашади.
«Дўзахнинг фитнасидан паноҳ сўрайман»
«Дўзахнинг фитнаси» – дўзахга тушишга сабаб бўладиган барча нарсалар ва амаллардир.
Аллоҳ таоло барчамизни Дажжол ва дўзахнинг фитнасидан Ўзи асрасин!

«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди
Манба

islom.uz 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram