Аллоҳга омонат қолдирилган мол
12 сентябр 2019 й.
1686 марта ўқилди.

 

Аллоҳга омонат қолдирилган мол

  Аллоҳ таоло хабар беради. Ҳадиси қудсийда: “Эй Одам фарзанди! Хазинангдан бир қисмини Менинг ҳузуримга омонат қўй. У на ёнади, на чўкади ва на ўғирланади. Ниҳоятда муҳтож бўлганингда уни ўзингга бекаму-кўст қайтараман”. (Байҳақий Ҳасан Басрийдан (р.а.) ривоят этганлар).
  Хулоса шуки, омонатга хиёнат қилмайдиган одамларни жуда яхши кўриб, ҳурмат қиламиз. Уларнинг кўнглига бу туйғуни солган Аллоҳ эмасми? Омонатга хиёнат қилмайдиганларнинг энг буюги ҳам Аллоҳдир. “Хазинанинг бир қисми” – молнинг ҳожати аслиядан зиёдасини Аллоҳнинг “ҳузурида омонат қўйиш”дан мурод эса, шу зиёда қисмни ҳақ жойларга, ҳақдорларга, муҳтожларга эҳсон қилиб беришдир. Аллоҳ ризосини қасд этиб берилган эҳсонлар йўқ бўлиб кетмасдан у дунёда, айниқса, мўмин савобларга ниҳоятда муҳтож бўлиб қолган ҳолатда бекаму-кўст, мукаммал қилиб қайтарилиши билдирилмоқда. Мақсад саховатни, Аллоҳ йўлида эҳсон этишни ташвиқ ва тарғиб қилишдир. Мўмин ҳадиси қудсийдан  “Менинг ҳузуримга омонат қўйки, у на ёнади, на чўкади ва на ўғирланади” жумласини чуқур ўйлаб кўриб хулоса чиқариши даркор.

Шофиркон туман “Искогоре” жомеъ 
масжиди имом хатиби Тошпўлот Назаров
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:02
Пешин: 13:10
Аср: 17:55
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram