Аллоҳнинг гўзал исмлари ила дуо қилинг.
07 август 2020 й.
1196 марта ўқилди.

 

Аллоҳнинг гўзал исмлари ила дуо қилинг.

روى البخاري ومسلم  عن أبي هريرة رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : إِنَّ لِلَّهِ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ اسْمًا مِائَةً إِلَّا وَاحِدًا مَنْ أَحْصَاهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ . 
والإحصاء المذكور في الحديث يتضمّن ما يلي :
1- حفظها .
2- معرفة معناها .
3- العمل بمقتضاها : فإذا علم أنّه الأحد فلا يُشرك معه غيره ، وإذا علم أنّه الرزّاق فلا يطلب الرّزق من غيره ، وإذا علم أنّه الرحيم ، فإنه يفعل من الطاعات ما هو سبب لهذه الرحمة ... وهكذا .
4- دعاؤه بها ، كما قال عزّ وجلّ : ( وَلِلَّهِ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَى فَادْعُوهُ بِهَا ) الأعراف/180 . وذلك كأن يقول : يا رحمن ، ارحمني ، يا غفور ، اغفر لي ، يا توّاب ، تُبْ عليّ ونحو ذلك

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан: Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Албатта, Аллоҳ таолонинг бир кам юз 99 та исми бор. Ким уни санаса Жаннатга киради". 
Ҳадисдаги Аллоҳ таолонинг исмини санашдан мақсад, бир неча нарсаларни ўз ичига қамраб олади. 
Биринчи: уни ёд олиш яьни Аллоҳ таолонинг исмларини ёдлаб олиш
Иккинчи: маъноларини билиш яьни Аллоҳ таолонинг исмларини маьноларини билиб олиш
Учинчи: унга амал қилмоқ яьни Аллоҳ таолонинг исмларини маьноларига амал қилмоқ
Агар инсон Аллоҳнинг яккалигини билса, ундан бошқага ширк келтирмайди. Агар унинг Раззоқлигини билса, ундан бошқадан ризқ сўрамайди, талаб қилмайди. Агар унинг Раҳимлигини билса, раҳматига олиб борадиган, сабабчи бўладиган тоатларни бажаради.
Тўртинчи:  У билан дуо қилиш яьни Аллоҳ таолонинг исмларини билан дуо қилиш
Аллоҳ таоло Аъроф сураси 180-оятда шундай марҳамат килади: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас Унга ўша гўзал (исм)лар ила дуо қилинг”. Бунинг мисоли “Эй Роҳман” мени раҳм қилгин, “Эй Ғофур” мени гуноҳларимни кечиргин, “Эй Тавваб” мени тавбаларимни қабул қилгин ва шулар каби.

ЎМИ Бухоро вилояти вакили Ж. Элов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram