Амалларнинг гўзали-ниятдан бошланади!
28 феврал 2016 й.
2608 марта ўқилди.

 Амалларнинг гўзали-ниятдан бошланади!

              Солиҳ  амаллар  холис ният билан , Аллоҳ  таолонинг розилиги  учун килиниши лозим. Акс ҳолда у риёга айланиб, киши у иши учун савоб олиш ўрнига гуноҳкор бўлиб қолиши ҳам мумкин:
      “Бас, ким парвардигорини (жаннатда) кўришдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал килсин ва Парвардигорига ибодат килишдан ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!”( Каҳф , 110-оят )       
 
       Абу Кабша Анморий  розияллоху анҳу айтадилар : 
«Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:«Дунёга муносабатда кишилар тўрт тоифага бўлинади
- Аллоҳ таоло мол ва илм берган бандалар. Улар молларини Аллоҳдан қўркиб ишлатилса, ундан қариндошларига хадя беришса ва молларида Аллоҳ таолонинг ҳаққи борлигини билишса,  энг фазилатли мақомда бўлишади. 
- Аллох таоло илм бериб, мол бермаган бандалар.  Ниятларини тўғри қилиб, молим бўлганида фалончига ўхшаб ( эзгу ишларга ) сарфлардим, дейишса, ниятларига яраша савобга эга бўлишади. Бу икки тоифанинг ажри тенгдир ва улуғдир. 
- Аллоҳ таоло мол бериб илм бермаган бандалар. Агар улар молларини ўринсиз сарфлашса, Аллоҳ таолодан кўрқмай тасарруф килишса, ундан қариндошларига хадя беришмаса, молларида Аллоҳ таолонинг ҳаққи борлигини билишмаса , энг паст даражада  бўлишади. 
- Аллоҳ таоло илм ҳам, мол ҳам бермаган бандалар. «Агар молим бўлсайди, фалончидек  ( ёмон –ишларга ) ерларга сарфлардим, дейишса, ниятларига яраша “тақдирланишади”.  Бу икки тоифанинг гунохи тенгдир.  ( Имом Термизий). 
 
Шарх,: Ҳадисда киши билимсиз ва фақир бўлса ҳам, ниятига караб олим ва бадавлат кишилар билан баробар савоб ёки гуноҳга эга бўлиши мумкинлиги айтилган. Камбағал, илмсиз мўминга бой ва олим  каби  ажр – савобга  эришиш  йўли  кўрсатилган.  Чунки «Мўминнинг нияти амалидан яхшидир». (Cаҳиҳ ҳадис). Мўмин ақл билан иш тутиб, фарзларни тўла- тўкис  адо этгач, ҳиммат билан хайрли ишларга ният қилдими, уни амалга оширолмаса ҳам ҳавас қилган кишиларининг савобичалик савоб олади, иншааллоҳ. Ҳадис яхши ишларда  илғор шахсларга ҳавас қилишни тарғиб  этяпти. 
 
     Ўзи камбағал ва билимсиз бўлиб, “Пулим кўп бўлганида, фалончига ўхшаб яшардим” , дея факат дунё кетидан қувган, дин-диёнат, ҳалол-ҳаром билан иши бўлмаган кишиларга ҳавас қиладиганлар ҳам бор. Бу ҳолда, у бечора йўқчилик заҳматини тортиши билан бирга, ўша ёмон кимса билан баробар гуноҳ орттиради. Бундай орзудан қайтариляпмиз.
Хулоса : Мўмин биргина чиройли ният билан олим ва бой кишиларга тенг савобга эришиши учун,  қурби етган  эзгу ишларга парвосиз бўлмаслиги керак. Чунки фақат яхши ниятлар қилиб, «кўнглим пок», деб юраверса, имкони бўлатуриб эзгу ишлар қилмаса, ниятнинг ҳам , кўнгилнинг ҳам холис эмаслигини кўрсатади. Кучи етадиган яхши амалларни қилмаган, қайтарилган ишлардан сақланмаган киши ниятнинг ўзи билан савобларга эришуви қийин. 
 
 
Ромитан тумани  «Эшони – Пир»  
Жомеъ масжиди имом – хатиби      Ибрагимов Олим.  
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram