АМАЛЛАР НИЯТГА БОҒЛИҚДИР...
02 апрел 2020 й.
1033 марта ўқилди.

 

АМАЛЛАР НИЯТГА БОҒЛИҚДИР...

Инсон – бу собит-у сайёрада азиз-у мукаррам қилиб яратилган мавжудотдир. Унинг нақадар сирлар соҳиби эканлиги фақатгина уни чексиз муҳаббат билан Яратган Зотга аёндир. 
Бутун инсоният ҳаётига хавф туғдираётган “кўринмас душман” таҳдид солаётган бугунги кунда шифокорларимиз, миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари, санитария-эпидемиология соҳаси мутахассилари саъй-ҳаракатлари билан бир қатор эзгу ва хайрли ишлар қилинмоқда. Шу ўринда айтиш жоизки, маърифатли, салоҳиятли отинларимиз томонидан ҳам бир қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан вилоятимизда фаолият юритаётган отинларимизнинг барчаси ибодатлар қилиб, Қуръон хатм қилишда, бардавом зикрлар ва салавотлар айтишда фийсабилиллоҳ бирдам бўлиб, туну-кун дуода бўлиб туришибди. Уларнинг барчаси азиз волидалар бўлганликлари учун ҳам биз дуоларининг ижобат бўлишидан умидвормиз.
Шунингдек бир қатор хайрли ишлар ҳам қилинмоқдаки, буни таъкидлаш жоиз. Бухоро шаҳри, Ромитан тумани, Ғиждувон ва Вобкент, Қоракўл, Пешкў туманлари отинойилари кам таъминланган оилалар аҳволидан хабар олишиб турибдилар. Уларга бугунги кунда зарур бўлган ниқоблар етказишда фаоллик кўрсатмоқдалар.
Бугун барчани ташвишга солаётган коронавирус хавфининг кенг тарқалиб кетмаслиги борасида биздан талаб қилинаётгани “Уйда қолинг!”, “Ўзингизни ўзингиз асранг!” даъватларига бутун Ўзбекистон аҳли бир тану, бир жон бўлиб жавоб бермоқда. Зеро, ҳар биримиз ўзимиз ва оиламизни асрай олсаккина, жамият бу балодан осонроқ нажот топади.
Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинким, хушхабарлар эшитиб хурсанд бўлдик, Ўзбекистонда касалланганлардан дастлабки 7 таси шифо топган экан, албатта бу касалликни енгамиз. Биз учун жасорат кўрсатаётган шифокорларимиз, Миллий гвардиямиз ва ички ишлар, ҳуқуқ-тартибот соҳа ходимлари ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириб турган Президентимизга рахматлар айтиб қоламиз.
Амаллар ниятга қараб юзага чиқади дейилган Ҳадиси шарифда, бизнинг ниятимиз халқимиз ҳамиша соғ-омон бўлсин, ҳеч бир она фарзанд доғини кўрмасин.

Бухоро вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар
масалалари бўйича ёрдамчиси Гуландом Юнусова
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:59
Пешин: 13:10
Аср: 16:20
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:35
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram