АСМО БИНТИ ЯЗИД
23 сентябр 2020 й.
1070 марта ўқилди.

 

АСМО БИНТИ ЯЗИД

Исломнинг илк даврида Мадинада яшади, муборак нубувватдан файз олди. Кучли хотира, фасохатли сўз, чиройли нутқ соҳибаси бўлганлиги учун уни "аёллар воизаси" дейишардилар. Ансория аёлларининг фақиҳи сифатида шухрат қозонган  Бир неча маротаба жаннат билан башоратланган эди.
Айнан шу хислатлари учун хам аёллар бирор масалада Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мурожаат қилиш керак бўлиб қолса, Асмони юборишар, у масалани  Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламга чиройли услуб билан етказарди. Бир куни аёллар ўзаро: "Эркаклар кўпрок савобга эга бўлишадими ёки аёлларми?" –деган масалада баҳслашиб, бир тўҳтамга келиша олишмади. Аниқ жавобни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраб билишга қарор қилишди. Табиийки, бунинг учун Асмо бинти Язидни вакил этиб танладилар. Асмо одоб билан Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурларига кирди ва:  "Ота - онам сизга фидо булсин, ё Расулуллоҳ! Мен баъзи аёлларнинг сизга юборган вакилиман. Шубҳа йўқки, Аллоҳ таоло сизни эркагу аёлга пайғамбар қилиб юборди. Биз ҳам сизга ва якка Аллоҳга иймон келтирганмиз. Биз аёллар уйимизда ўтириб, эрларимизнинг шаръий истакларини бажарамиз. Эркаклар эса Жумъа намози ўқишади, намозларини жамоат билан адо этишади, касал кўргани боришади ва жаноза намозига қатнашади. Ҳамда такрор-такрор Хаж ва Умра амалларини бажаришади... Биз аёллар эса уларнинг молларини қўриқлаймиз, кийим-бошларини ювиб тозалаймиз, тикиб-ямаймиз. Фарзандларини парваришлаймиз. Манашу ҳамма хизматларимиз билан эрларимизнинг савобларига шерик бўла оламизми?"
Пайғамбаримиз алйхиссалом Асмонинг гапларини эшитгач, ёнларидаги саҳобаларига қараб: "Сиз диний савол сўраган аёллар орасида бундан ҳам чиройли гапирадиганини кўрганмисиз?"–дея унинг заковати ва фасохатини эътироф этдилар. Кейин Асмога ва у орқали барча аёлларга ушбу ҳушхабарни айтдилар: "Эй аёл, эшит ва сени вакил килиб юборган барча хотинларга ҳам етказ. Агар бир хотин эри билан яхши муносабатда бўлиб, унинг розилигини олса, сен санаб ўтган барча фазилатли амалларнинг ҳаммасига эри билан тенг савобга эга бўлади". «Муҳаммаднинг жони Қўлида бўлган Зотга қасамки, аёл киши то эрининг ҳақини тўла адо этмагунича Роббининг ҳақини адо этолмайди» (Аҳмад, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ривоятлари).
Бу ҳушхабарни эшитган аёллар бениҳоят хурсанд бўлдилар. Чунки энди уй ишлари эзадиган иш эмас, балки савобга дохил қиладиган ибодатлиги аён бўлган эди.
Манбалар асосида тайёрлади.

Шофиркон туман “Саид Ато” жомеъ масжид
имом-хатиби Л.Исоев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram