ГИЁҲВАНДЛИК – XXI АСР ВАБОС
24 июн 2016 й.
2976 марта ўқилди.

                           ГИЁҲВАНДЛИК – XXI АСР ВАБОСИ

Гиёҳвандлик-аср вабосидир. Ҳа азизлар ушбу балони бекорга вабога ва ҳаттоки аср вабосига қиёсланмайди. Чунки ҳозирда гувоҳи бўлаётганимиз бу вабо бутун башарият бошига бир хилда хавф солмоқда. Маълумки Аллоҳ таоло одам боласини ҳамма нарсадан устун қилиб мукаррам қилди. Бу дунёдаги ҳамма ҳайвонларни-ю ва бошқа нарсаларни бизлар учун яратиб бизни эса ўзини ибодати учун яратди. Лекин инсон ўзини нима учун яралганидан ғафлатда қолиб ушбу гиёҳвандлик деб аталмиш балога ўзини гирифтор қилиб ўзини ҳайвондан ҳам баттар қилмоқда. Аллоҳ таоло ўзининг каломида: “Ўзларингизни ўзларингиз ҳалокатга ташламанглар”, деб марҳамат қилган. Бундан кўринадики охири ўлимга олиб келадиган ҳар қандай одатлардан инсон боласи четда бўлмоғи лозим, илоҳий амр шундай. Гиёҳвандликни инсоният генофондига солаётган хавфи ҳозирнинг долзарб муаммоси эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу офатга қарши айни пайтда халқаро миқёсда мислсиз кураш олиб борилмоқда. Шунга қарамай, дунё бўйича тахминан 80 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлган. Шифокорларнинг таъкидлашича, гиёҳвандлар ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан жуда ҳам тез қарийди.
Жиноят кодексининг 270-275-моддаларини ўз ичига олган ХIХ боб “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар” деб, номланиб, бунинг учун қатъий жазо чоралари белгиланган. Аммо жазо қанчалик оғир ва муқаррар бўлмасин, ўз қилмишининг оқибатини ўйламаган инсоннинг кўзи очилиши қийин. Чунки гиёҳвандликнинг ёвуз чангалига илинган инсон ундан қутилиб чиқиши амримаҳол бўлиб, аксинча у ўз тўрини ҳар томонга ёйишга интилиб, янги-янги қурбонларни домига тортади. Улар келтирган офатлар оилаларни бузилишига, ҳали туғилмаган гўдакларни келажакда мажруҳ, ногирон бўлиб қолишига, ёшларни умрини хазон бўлишига сабаб бўлади. Энг ачинарлиси, баъзи нафсини жиловлай олмаган кимсалар эътиқоди заиф, иродаси бўш, гиёҳвандликка мойили бор ёшларни турли қинғир йўллар билан тўзоғига илинтириб фойдаланишади. Шу боис, бундай иллатга қарши курашиш учун ҳозирда аҳоли орасида, оила, мактаб, маҳалла, мутассадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлигида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу кўрилаётган чора-тадбирлар ёшларни умрига зомин бўлиши мумкин бўлган хавфдан ва турли иллатлардан ҳимояланишида қўл келиши назарда тутилган.
Чунки ёшларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш нафақат оилани балки динимиз, мамлакат, қолаверса жамиятнинг ҳам олдида турган асосий ва муқаддас вазифасидир. Ушбу иллатга қарши курашишда авволо ўсиб – улғаяётган фарзандларнинг қалбида инсонийлик фазилатларни жо қилиш баробарида, Ватанга, ота-онага, дўстлари ва атрофдагиларга нисбатан меҳр-мухаббат ва садоқат каби фазилатларни шакллантирмоқ керак. Асрлар оша шаклланиб, сайқал топиб келаётган қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялаш эса уларни ҳар томонлама етук ва фозил инсонлар бўлиб камол топишишларида муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Фарзанд тарбиясида аввало, ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй, таълим-тарбия масканлари ва ён-атрофдагилар ҳам бефарқ бўлмасдан, бирдек масъуллиги, уларнинг билим олишлари, фикри-дунёқарашининг соғломлигига жавобгар эканлигини англамоқлари зарур бўлади. Маънавияти юксак фарзандларни Ватанга содиқ, меҳр-мухаббатли, мард, жасур ва соғлом қилиб тарбиялаш учун ота-онанинг ёнида маҳалла-кўй, мактаб ҳамда кенг жамоатчилик бирдек масъул ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари « Менинг энг катта ишончим, мадад, таянчим бу ўсиб келаётган ёшлардир»-дея, мустақилликнинг илк кунлариданоқ эртанги кунимизнинг ёруғ истиқболи бўлган ёшларга алоҳида эътибор кўрсатган эдилар. Мазкур эътибор самарасини эса ёшларга яратилган шарт-шароитларда кузатишимиз мумкин.
Зотан, бугун ўсиб-улғаяётган баркамол авлод эртага ушбу юртнинг ҳар томонлама соғлом келажаги, эгасига айланади.
 
 
Акрам Абдуллаев
Абу Ҳафси Кабир жомеъ
 масжиди имом хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:35
Куёш: 07:15
Пешин: 13:10
Аср: 16:10
Шом: 17:45
Хуфтон: 19:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram