Асрларга татигулик воқеа
12 июн 2015 й.
2440 марта ўқилди.

 Асрларга татигулик воқеа

Умар ибн ал-Хаттоб халифалик даврлари. Учта одам ҳазрати Умар розиялло анҳу ҳузурларига бир одамни олиб келдилар ва айтишдики: “ Биз бу одамни жазолашингни талаб қилиб келдик. У отамизни қотили”. Умар розияллоҳу анҳу айбланувчи кишига қаради ва сўради: “Нима учун бу ишни қилдинг?”.  Айбланувчи жавоб берди: “Мен туя ва эчкилар подачисиман. Бир куни туяларимдан биттаси бу одамлар отасининг экинлари устига бориб ётиб олди. Шунда унинг жаҳли чиқди ва бир тошни олиб туяни шундай урдики, туя ўлар ҳолатга тушиб қолди. Буни кўриб менинг ҳам жаҳлим чиқди ва ўша тошни олдимда у кишининг ўзига қайтариб отгандим у жон таслим қилди”. Воқеани эшитган Умар розияллоҳу анҳу шундай деди: “Бир одамнинг жонига қасд қилганинг учун сени ўлдиришга ҳукм қиламан”. Умар розияллоҳу анҳу адолатли ва қаттиқ қўл бўлишига қарамасдан юмшоқ қалб ўз халқига меҳрибон эди. Маҳкумнинг охирги тилагини тинглади. 
-Эй халифа, менга уч кун муҳлат берсанг. Отамдан қолган меросни кичкина укамга топширишим керак. Мен ҳозир қатл этилсам, укам меросга эгалик қилолмайди. 
-Сени ким кафилликка олади, бу ерда бегона бўлсанг, ҳеч ким сени танимаса” – деди Умар розиялло анҳу.
Бечора маҳкум майдонга йиғилган одамларнинг юзига умид билан қараб чиқди ва бир одамни кўрсатиб: - мана, мана шу одам мени кафилликка олади, - деб бақирди. 
Буни эшитган одамлар унинг кимлигини кўриб ҳаяжондан қотиб қолдилар. Чунки у одам Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг улуғ саҳобаларидан бири Абу Зарр эди. 
-Сен бу одамни кафилликка оласанми, деб сўради Умар розияллоҳу анҳу. Абу Зарр бошини эгиб тасдиқлади. Буни кўрган одамлар ич-ичидан Абу Заррни бу ниятдан қайтаришни хоҳлашарди. Маҳкум агар қочгудек бўлса, унга кафил бўлган Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг улуғ саҳобаси унинг ўрнига жазоланади. 
Маҳкум кетди, одамлар Абу Заррга ачинган ҳолларида уйларида тарқалдилар. Ўзга шаҳардан келган бегонага ким ҳам ишонарди. Мадина аҳли кутган кун келди ва барчаси майдонга йиғилди, лекин ўзга шаҳарлик кишидан дарак йўқ эди. Кун охирлаб қуёш ботаётганда, бирданига одамлар орасидан “у келди!, у келди!” деган хабар эшитилди. Чўпоннинг чарчагани ва узоқ йўл юргани кўриниб турарди. 
-Ваьдамни бажардим, мен укамга уйимни, онамни ва тоғамни ишониб топширдим. Энди ҳукмни ижро этишингга тўсқинлик йўқ, деди. 
Умар розияллоҳу анҳу чўпонга назар солди ва унинг мардлигига қойил қолиб сўради:
-Эй Аллоҳнинг бандаси, менга айтчи, сени нима мажбурлади қайтишга, сен қочиб кетишинг ҳам мумкин эди-ку?! Чўпон:
-Мен инсонларда ишонч қолмабди!,  дейишларидан қўрқдим”, - деди.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу Абу Зар розияллоҳу анҳуни чақирди ва ундан сўради:
-Сен умрингда кўрмаган, ўзга шаҳарлик ва уни яна учратишингга ишонч ҳам бўлмаган бир одамга кафиллик қилишга нима мажбур қилди?”.
-Мен одамларда ишончлилик қолмади дейишларидан қўрқдим, деб жавоб берди Абу Зарр. 
Бу гаплар марҳумнинг фарзандларининг қалбини эритди ва улар: 
-Биз кечирдик, дедилар.
-Нима учун?, -деб сўради Умар розияллоҳу анҳу. Улар:
-Биз, инсонларда кечиримлилик қолмабди, дейишларидан қўрқамиз, - деб жавоб бердилар.
 

Одамгарчилигимиз  йўқолмасин  ва бир-биримизга бўлган муҳаббатимиз абадий қолсин!!!

 
Ғаззолий масжиди имом хатиби
Саидов Миршод
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram